Psixologiya fani predmeti va vazifalari Psixologiyaning tarixan shakllanishi va rivojlanishi


-Savol. Xotira jarayonining buzilishi


Download 131.69 Kb.
bet56/88
Sana05.01.2022
Hajmi131.69 Kb.
#214920
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88
Bog'liq
2 5226836931349842463

60-Savol. Xotira jarayonining buzilishi

Ихтиёрсиз эсда қолдиришда олдиндан мақсад қуйилмайди, мавзу танланмайди ва ирода кучи сарфланмайди. Ўзининг гўзаллиги, ҳиссий таъсирчанлиги, ҳажми, ҳаракатчанлиги, тезлиги, шакли ва бошқа хоссалари билан фарқ қиладиган нарса ва ҳодисалар ихтиёрсиз эсда қолади. Масалан, тасодифий ҳодисалар, карнай-сурнай овози ихтиёрсиз эсда қолади. Ихтиёрий эсда қолдиришда эса олдиндан мақсад қўйиб мавзу белгиланади. Масалан, дарс материалларини эсда олиб қолиш, имтиҳонга тайёрланиш ва бошқалар. Ихтиёрий эсда қолдиришда қуйидаги турли усуллардан фойдаланилади:



  1. мақсад қўйиш, масалан, институтга кириш олдидаги мақсад;

  2. ўқув материалларини тушуниб эсда қолдириш;

  3. эсда қолдиришнинг рационал усулларидан фойдаланиш, масалан, эсга тушириш йўли билан эсда қолдириш.

Беихтиёр эсда қолдиришда қизиқиш катта роль ўйнайди. Бизнинг олдинги тажрибамиз билан боғлиқ нарса ва ҳодисалар беихтиёр осон эсда қолади. Биз баъзи бир фактларни билсак, улар ҳақида тушунчага эга бўлса, шу фактларга тегишли бўлган ҳамма нарсалар осон эсда қолади. Ихтиёрсиз эсда қолдириш инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, ундан ортиқча ҳаракат талаб қилмаган ҳолда ҳаётий тажрибаларни кенгайтиради ва бойитади. Бироқ ихтиёрсиз эсда қолдириш тез бўлса ҳам кўпинча ноаниқ бўлади, бундай эсда олиб қолинган нарса ва ҳодисалар кейинчалик янглиш эсга туширилади. Ихтиёрий эсда қолдириш кўзда тутилган мақсадга мувофиқ танланган материални эсда қолдиришдир. Киши ихтиёрий эсда қолдириш учун эсда сақлашнинг махсус усулларини сақлаган ҳолда материални пухта эсда қолдириш учун ўзининг керакли кучини сарф қилади. Аммо механик эсда сақланишни маъноли эсда сақлаш билан қўлланилиши фойдалидир.

Психология фанида эсда олиб қолишнинг қуйидаги турлари мавжуд:



  1. Маълумот, хабар, таассурот, ахборот ва материалларни эшитиш орқали идрок қилиш ҳамда эсда олиб қолиш.

  2. Эгаллаш ёки ўзлаштириш зарур бўлган материалларни кўриб идрок қилиш ёрдамида эсда олиб қолиш.

  3. Материалларни ҳаракат ёрдамида ва эшитиш орқали идрок қилиш ҳамда эсда олиб қолиш.

  4. Аралаш ҳолатда эсда олиб қолиш, эшитиш, кўриш, ҳаракат кабилар орқали идрок қилиш ва эсда олиб қолиш ёки бир нечта таъсир этувчилар ёрдамида акс эттириш.

Мана шу йўллар орқали эшитиш, кўриш, эшитиш ҳаракат, комбиноторлаштирилган (аралаш) турлари ёрдамида хотиранинг қайси тури устунроқ ёки қайси бири бўш эканлигини аниқлаш мумкин.Эсда олиб қолишда ассоциацияларнинг аҳамияти муҳимдир. Бунинг учун эсда олиб қолиш жараёнининг боғланишлари пайдо бўлиш суръатини аниқлаш мақсадида улар хусусиятларига биноан қуйидаги:

  1. Сабаб оқибат боғланиш.

  2. Бўлак ва яхлит муносабати.

  3. Қарама-қаршилик муносабати.

  4. Инкор этиш ҳолати.

  5. Адекват ёки аниқлик турларга ажратилади.

Эсда олиб қолиш инсон фаолиятининг хусусиятига бевосита боғлиқдир. А.А.Смирнов, П.И.Зинченко тажрибалари шуни кўрсатадики, эсда олиб қолиш у ёки бу фаолиятдагина самарали бўлиши мумкин. А.А.Смирновнинг тажрибаларида текширишларга қараганда икки хил фаолият таклиф қилинса, биринчи ҳолда улар маъноли матнни эсда олиб қолиш назарда тутилади. Синалувчилар матнни ёдлар эканлар, материаллар устида ҳеч қандай фаол иш олиб бормаганлар. Иккинчи ҳолда эса эсда олиб қолиш вазифаси қўйилмайди-ю, лекин матн устида муайян иш олиб бориш унда учрайдиган маъновий хатоларни аниқлаш таклиф этилади. Иккинчи ҳолда эсда олиб қолиш анча самарали бўлганлиги аниқланган.


Download 131.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling