Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини турли гуруҳга ажратиб, ўрганган
А) ташкилий гуруҳга - қиёслаш, лонгитьюд, комплекс методлари киради
Б) эмперик гуруҳга кузатиш, эксперимент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият маҳсулини ўрганиш методи, биография, социометрия
В) натижаларни қайта ишлаш ёки статистик методлар
Г) шарҳлаш гуруҳига генетик ва доналаш методлари киради
Ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитьюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади.
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, медицина психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, ўқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади
Бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд методидан немис психологи В.Штерн, француз психологи Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар
Лонгитьюд методи
Комплекс методи
Бу метод ёрдамида ўрганилган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи - назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади
Шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир
Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади
Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар яхлит ҳолда, мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган ички, жамики образларнинг ривожланиши, фаолият ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир
Do'stlaringiz bilan baham: |