Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари


Download 74.98 Kb.
bet13/18
Sana16.06.2023
Hajmi74.98 Kb.
#1491179
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
хисобот

Билвосита харажатлар эса маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисобланиб, уларга маъмурий-бошқарув харажатлари, бошқарув асбоб-ускуналарини сақлаш ва фойдаланиш харажатлари киради.
Режалаштирилишига қараб харажатларни қисқа ва узоқ муддатли харажатларга ажратиш мумкин. Қисқа муддатли харажатлар корхонанинг тактик мақсадларини амалга оширишга имкон беради.
Узоқ муддатли харажатлар эса корхонанинг стратегик мақсадиниамалга оширишда юзага келади. Уларга илмий текширишлар, янги технологияларни олиб кириш ва ривожлантириш, тайёр маҳсулотларнингянги турларини ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар киритилади.
Корхоналар фаолиятида ярим ўзгарувчан харажатлар ҳам юзага келади. Ярим ўзгарувчан харажатлар бир вақтнинг ўзида ҳам ўзгарувчан, ҳам доимий харажат хусусиятига эга бўлган харажатлар ҳисобланади. Уларга телефон хизмати харажатларини киритиш мумкин. Бунда бир oйлик аниқ тўланиши лозим бўлган сумма — доимий харажатлар, шаҳарлараро ва халқаро сўзлашув харажатлариэса ўзгарувчан харажатлар гуруҳига киритилади.
Смета калькуляциясидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқаришдазамонавий технологияни қўллаш ва келгуси даврларда сарфланадиган харажатлар сметасини тузишда фойдаланилади. Ушбу усул корхонада янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш, маҳсулотлар баҳосини белгилаш ва ишлаб чиқариш жараёнининг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ишлаб чиқариш йўналишидаги ҳамма харажатлар маҳсулот таннархига киритилади. Бу эса ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларни тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олиш, шунингдек, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни тежаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш устидан назорат қилишга имкон беради.
ТАЙЁР МАХСУЛОТ ВА ХАМДА УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ ХИСОБГА ОЛИШ

Тайёр маҳсулотлар ҳисоби тушунчаси ва вазифалари

Тайёр маҳсулотлар-сотиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш циклининг охирги натижасидир. Булар корхонада ишлаб чиқарилган тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар, тўлиқ бутланган (укоплектованные), уларни тасдиқланган тартибда қабул қилиш бўйича корхона омборига топширилган ва сотишга тайёрдир.


Технологик қайта ишлашнинг барча босқич ва жараёнларидан, синовдан ўтган, жиҳозланган, белгиланган меъёр ва талабларга жавоб берган, тайёр маҳсулотлар омборига топширилган ва тегишли бирламчи тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлса, маҳсулотлар тайёр ҳисобланади. Агар бундай маҳсулотларга нисбатан юқоридаги шартлардан камида биттаси бажарилмаса, бухгалтерия ҳисобидақилинган харажатлар тугалланмаган ишлаб чиқариш маҳсулотлари таркибига олиб борилади.
4-сон БҲМС бўйича тайёр маҳсулотлар ва товарлар корхонанинг моддий-ишлаб чиқариш заҳираларининг бир қисмидир. Тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш қуйидаги вазифаларни бажариши керак:

  • тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш учун маълумотларни шакллантиришни амалга ошириш;

  • маҳсулотларни қабул қилиш ва чиқариш бўйича операцияларнинг тўғри ва ўз вақтида ҳужжатлаштирилишини назорат қилиш;

  • харидор ва буюртмачилар тўловларининг ўз вақтидалигини назорат қилиш;

  • маҳсулотларни жўнатиш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар сметаларининг бажарилишини кузатиш;

  • тайёр маҳсулотларнинг сақлаш жойларида ва ҳаракатнинг барча босқичларида мавжудлиги ва бутлигини назорат қилиш.

Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олишда сақлаш жойларида ва моддий жавобгар шахслар бўйича тайёр маҳсулотларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳақидаги маълумотларнинг шаклланишини таъминлаш лозим.
Одатда, барча тайёр маҳсулотлар тайёр маҳсулотлар омборига топширилиши керак. Истисно тариқасида катта ўлчамли ва шунга ўхшаш маҳсулотлар учун, техник сабабларга кўра омборгатопшириш қийин бўлганлиги учун, рухсат этиладиУшбу маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бутлаш ёки йиғиш жойида харидор (буюртмачи) вакили томонидан қабул қилиниши ёки бевосита шу жойлардан жўнатилиши мумкин.
Омбордаги тайёр маҳсулотлар ҳаракатини ҳисобга олиш икки босқичдан иборат:

  • тайёр маҳсулотларни омборга қабул қилиш;

  • тайёр маҳсулотни омбордан харидорларга (буюртмачиларга) реализация тартибида жўнатиш ёки унинг бошқа шаклда чиқим қилиш.


Download 74.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling