Пул назарияси режа: Пул назарияси. Пулнинг асосий хусусиятлари Пулнинг метал назарияси, пулнинг номинал назарияси. Пулнинг функциялари Пул миқдорий назарияси. Пул муомаласи муаммоси Замонавий пул массасининг ташкилий тузилиши Пул назарияси


Пул миқдорий назарияси. Пул муомаласи муаммоси


Download 159.5 Kb.
bet7/8
Sana16.04.2023
Hajmi159.5 Kb.
#1361498
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ПУЛ НАЗАРИЯСИ

Пул миқдорий назарияси. Пул муомаласи муаммоси
Миқдорий назария XVI-XVIII асрларда меркантилистларнинг концепциясига реакция сифатида пайдо бўлди. Бу назариянинг бошловчиси француз иқтисодчи Жорден (1530-1596) эди, У биринчи бўлиб Европада ўша даврда юз берган “баҳолар революцйяси”ни очиб беришга ҳаракат қилди. Баҳоларнинг сакрашига еабаб Европага Америка китьасидан окиб келган кимматбаҳо металла? бўлганлигини тушунтирди. XVI-XVIII асрларда Европада олтин миқдори 1500 йилда бўлган олтин миқдоридан 16 марта кўпайиб кетган эди. Ж.Боден баҳоларнинг ўзгариши мурмаладаги пул миқдори Билан аниқланди деб тушунтирди. Шу сабабли ҳам бу назария миқдорий назария деб ном олди. Аммо илк миқдорий назария тарафдорлари пул миқдорининг баҳога буладиган таъсирини ва буни қандай йуллар билан ва кайси ҳолларда бўлишлигини аниқ очиб бера олмадилар.
XVIII асрга келиб бу назарияни инглизлар Д.Юм (1711-1726) ва Дж-Мидль (1773-1836) ҳамда францўз Шарль Монаскь (1689-1755) ривожлантирдилар. Инглиз иқтисодчиси, файласуф, психолог ва тарихчи Д.Юм ўзининг субъектив" идеалистик қарашлари билан қиймат субстанцияси тушунчасини рад этди. Америкадан кимматбаҳо металларнинг окиб келиши ва баҳоларнинг ошиши орасидаги тўғри пропорционал боғланишни кўрсатмоқчи бўлиб, у: “пул қийматини унинг миқдори белгилайди” деган фикрини илгари сурди. Юм фикрича товарларнинг баҳоси ва пулнинг қиймати муомалада бўлган товар ва пул хажми билан аниқланади. Муомала пулнинг кўпайиши олдин бир товар баҳосининг ошишига, кейин иккинчи товарнинг ва охир окибатида барча товарларнинг баҳосининг муомаладаги пул миқдорига пропорционал равишда ошишига олиб келади. Мана шу пулнинг миқдорий назариядаги пул массаси ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.


Замонавий пул массасининг ташкилий тузилиши
Пул массаси Баҳолар даражасининг ўсиш суъратлари қ ўсиш суръатлари.
Демак, товарлар баҳоси ҳамиша пул миқдорига турли пропорционал бўлади. Ҳақиқатда эса янги олтин ва кумуш конларининг очилиши билан бу металлал камроқ ижтимоий меҳнатни Ўзларида акс эттира бошладилар.Шундай қилиб, миқдорий назария ва ка6илларининг фикрлари шунда эдики: пулнинг сотиб олиш кобилияти худди баҳо каби (янги товар баҳоси каби) бозорда аниқланади; муомалада барча чиқарилган пуллар булади; пулнинг сотиб олиш кобилияти пул миқдорига тескари пропорционал ва баҳолар Ўзгариши пул миқдорига турри пропорционал.
Миқдорий назария хгулнинг фақат муомала воситаси эканлигига кўра қолди холос. Улар таъкидлашича пул товар массаларининг тўқнашиши натижасида баҳолар белгиланади ва пулнинг қиймати аниқланади.
Уларнинг иккинчи хатоси шунда эдики, улар ҳамма пул массаси фақат муомалада булади деб қарашган. Аслида қиймат конунига мувофик муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқловчи иқтисодий конун мавжуд. Муомалада бўлган ҳақикий нақд пулга, ҳар қандай пул миқдори эмас балки, шу давр учун зарур бўлган, тўлов муддати ўзайтирилган, ҳисоб-китоблар ва пул бирикларининг айланишида банд бўлган пуллар киради.
Миқдорий назария хазинанинг металл пул муомаласида стихияли регулятор эканлигини рад этади.
Замонавий миқдорий назария қоғоз пуллар муомаласига асосланади. Бу назария А. Маршалл, америкалик И. Фишер, шведлар Г. Нассель ва Б. Хансен, иқтисодчи А. Пигу, монетарист М. Фридмен тадкикотларида ўз аксини топди.
Америкалик иқтисодчи, статистик ва математик И.Фишер (1867-1942ЙЙ) пулнинг миқдори назариясига янги сифат киритди. У пулнинг меҳнат қийматини рад этди ва пулнинг “сотиб олиш куввати”га асосланди.
Миқдорий назарияни математик йул билан исботламокчи, бўлган И. Фишер пулнинг “сотиб олиш кувватига” таъсир этувчи олти фактораи кўрсатди:
М-муомаладаги нақд пул массаси;
V-пулнинг айланиш тезлиги;
Р-ўрта (тортилган)баҳо;
Q-товарлар миқдори;
М^банк депозитлари йигиндиси;
V1-депозит-чек муомаласи теалиги. Товарлар учун тўланган пул йигиндиси, товарлар йигиндисининг товарлар баҳосига кўпайтмасига тенг: MV қ PQ
Бу тенгламани Фишер “алмашинув тенгламаси” деб атади. Юқоридаги формула асосида муомаладаги пул массасини топиш мумкин.
Энди Фишер назариясининг баъзи камчиликларини кўриб чиқсак. Биринчидан, у товарлар баҳолари йигиндиси ўрнига, барча товарлар миқдорининг ўртача тортилган баҳоларини олади. (PQ). Унинг фикрича, товарлар бозорга баҳога эга бўлмаган ҳолда кириб келади. Қиймат назариясига кўра эса, товар бозорга баҳо билан киради. Демак, баҳони товардан ажратиш мумкин эмас. Иккинчидан, Фишер ўзок вақт оралигидаги V ва Q ўзгарув-чиларни ўзгармас (бир маромли) деб олди. Бунинг натижасида эса иккита эрксиз ўзгарувчи - пул миқдори ва баҳо колади.
Учинчидан, бу икки ўзгарувчиларнинг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб, Фишер бир томонлама хулоса қилиб баҳолар қўлами натижа бўлиб, у бошқа омиллар ўзгаришига сабаб була олмайди дебди. Пулнинг миқдори назарияларидан бири Кембриж ёки касса қолдиклари назариясидир. Бу назарияни А. Маршалл. А. Пигу кейинчалик Ж. Кейнс таргибот килган. Бу ғоя бўйича пул ҳаракатининг боши бўлиб жисмоний ва ҳукукий шахсларнинг хўжалик оборотида бўлган пуллар (касса қолдик пуллари) ҳисобланади. Касса қолдиқларидан А. Пигу фикри бўйича истъемол фондлар ташқари суғурта фонди, инвестиция бўйича жамғарма фонди ташкил қилиниши керак. Пигу тенгламаси “алмашув тенгламаси”дан фарқ қилади. Яъни унда янги кўрсаткич “жамғарма коэффициенти” қўлланилган бўлиб қуйидаги кўринишида ифодаланади.
МқК х R х Р бир кисми (пул шаклида) бу ерда, К - коэффициент ёки RP нинг бир кисми (пул шаклида), касса қолдиғи.R - маълум давр ичида ишлаб чиқарилган реал маҳсулот ҳажми. Масалан, RP -800 млрд. доллар булса, К унинг 1/8 қисмини ташкил қилади. У вақтда М қ 800 млрд. : 8 ққ 100 млрд. доллар. Демак, яратилган ялпи махсулотни кўрсатилган баҳода мослаштириш учун RP дан 8 марта кам бўлган пул массаси зарур.
Ҳозирги замон монетаризми. Монетаризм пул назарияси 50 йиллар ўртасида пайдо бўлган. Бу оқимнинг кўзга куринган намоёндаси М Фридман ҳисобланади, у Чикаго университетининг профессори, иқтисод соҳасидаги Нобель мукофоти лауреати. Бу оқимга М. Фридмандан ташкари К. Бруннер, А. Мольцер, Д. Лейдлер, Ф. Кейген ва бошқа иқтисодчилар киради.
Пул назарияда катта мувофоқият қозанган роя - Фридманнинг пулнинг миқдорий назарияси бўлиб, у муомаладаги пул миқдори ўзгариши билан товар баҳолари ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни, монетар сиёсат назарияси, яъни жамият ҳолда бўлган иқтисодий тебранишлар пул массасининг ўзгариш туфайли бўлиши, пулнинг иқтисодий самарадорликка таъсири кабиларни ёклаб чиқади. Ҳозирги замон монетаризмига бир гуруҳ иқтисодчилар каламига мансуб “Пулнинг миқдорий назариясига оид тадкикотлар” (1956йил) деб номланган асар билан асос солинди. Унинг бош ғояси-иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлайди, бу механизминг асосий воситаси пул ҳисобланади деган хулосадан иборат. Монетаризм пулни олқишловчи назариядир. Монетаристлар иқтисодий ўсишнинг энг муҳим шарти инфляцияни даф этиш ва пулни согломлаштириш, пулни хўжалик муомаласи воситасига айлантириш деб қарайдилар. Уларнинг фикрига, давлатнинг иқтисодиётга аралашиши пул муомаласини тартибга солиш билан чекланиши керак
Монетаристлар илгаридан маълум бўлган пулнинг миқдорий назариясига бориб тўташадиган “баркарор пул” назариясини олга сурадилар. Улар пул ва иқтисодий фаоллик ўртасида ўзвий боғланиш борлигини кайд қилиб, иқтисодий кризисларнинг сабабини пул муомаласидаги бўзилишлардан ахтардилар:
Пулнинг етишмай колиши иқтисодий ўсишини сусайтира бориб, туррунлик ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса аввал юзарок тангликка, сунгра эса чукур иқтисодий тангллика олиб келади. Бинобарин, иқтисодий цикл пул миқдорига боғлиқ, бу ўз навбатида пул эмитенти бўлган Марказий банк фаолиятига боғлиқ. Пул-кредит сиёсатини ўзгартириб тангликдан чиқиш ва иқтисодни ривожлантириш мумкин. Монетаристлар иқтисодиётда бош масала ишлаб чиқариш ва пул массасининг тенглигиги бўлиб, шу орқали макроиқтисодий мувозанат ҳосил этиш мумкин деб ҳисобланадилар.
М. Фридмен касса қолдиғи талаби миллий даромад, депозит баҳо қоғозлар, товарлар баҳосининг ўсиши ва бошқа омилларга кўрсатади ва бошқа омилларга боғлиқ эканлигини кўрсатади ва уни қуйидаги формула бўйича ифодалайди.
Мс қ f (Y х X) бу ерда:
Мс - режалаштирилаётган касса қолдиғи, f - Y, Х ларнинг ўзгарувчан функцияси, Y - миллий даромад, Х - юқорида келтирилган жами омиллар
M,р,у,и-бошқа таъсир этувчи омиллар.
Фақат монетаризм эмас, балки бошқа назариялар ҳам пул массаси билан ишлаб чиқариш ўртасида боғланиш мавжудлигини тан олади. Фарқ шундаки, монетаризм бу боғланишни бош масала деб қарайди. Унинг намаёндалари пул массасига таъсир этувчи чора-тадбирлар давлат инвестициясидан фарқлирок дарҳол иқтисодий вазиятига таъсир этади деб қарайдилар.

Асосий адабиётлар руйхати:




  1. Download 159.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling