Пул оқими ҳисоботи
Пул маблағлари ва пул маблағларининг эквивалентлари
Download 0.5 Mb.
|
Бухгалтерия хисоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Депозит сертификатлари
- Банк овердрафтлари
- Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот таркиби
- Операцион фаолият
Пул маблағлари ва пул маблағларининг эквивалентлари
Пул маблағларининг эквивалентлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Пул оқимлари пул маблағлари ёки пул маблағлари эквивалентларига мос келадиган компонентлар ўртасидаги ҳаракатларни ўз ичига олмайди, чунки ушбу компонентлар ташкилотнинг пул маблағларини бошқариш билан боғлиқ бўлиб, унинг операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятининг бир қисми эмас. Пул маблағларини бошқариш ортиқча пул маблағларини пул маблағлари эквивалентларига инвестиция сифатида киритишни ўз ичига олади . Пул маблағлари эквивалентлари кўп ҳолларда инвестициялар ёки қисқа муддатли пул мажбуриятларини қоплаш учун мўлжалланган бўлади. Инвестицияларни пул маблағлари эквиваленти сифатида кўриб чиқиш учун инвестициялар пул миқдорига осонлик билан айлантирилиши ва қиймат ўзгариши хавфи сезиларсиз, яъни умумий қийматнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда бўлиши керак. Инвестициялар қисқа муддатларда, яъни сотиб олиш кунидан бошлаб камида уч ой ёки ундан кам муддатда қопланиш имконияти мавжуд бўлса, бундай инвестициялар пул маблағлари эквиваленти ҳисобланади. Ташкилотлар пул маблағлари ва пул маблағларининг эквивалентлари таркибий қисмларини пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда аниқ ифода этади ва пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда кўрсатилган миқдорларни Молиявий ҳолат тўғрисида баланс ҳисоботида келтирилган кўрсаткичлар билан солиштириш учун тақдим этади. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот таркиби Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда ҳисобот давридаги пул оқимларининг операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар кесимидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак. Операцион фаолият Операцион фаолиятдан тушадиган соф пул тушуми миқдори ташкилот фаолиятида солиқ имтиёзлари мавжудлигини ҳамда унинг товар ва хизматларни олувчилар билан қай даражада таъминланганлигини аниқлашнинг асосий кўрсаткичидир. Операцион фаолиятдан келиб тушадиган пул оқимларининг аниқ таркибий қисмлари тўғрисидаги маълумотлар операцион фаолиятдан келадиган келгусидаги пул оқимларини прогноз қилиш учун фойдаланилади Операцион фаолиятдан келиб тушадиган пул оқими, биринчи навбатда, ташкилотга пул оқимларини олиб келадиган асосий фаолият билан боғлиқдир. Операцион фаолиятдан келадиган пул оқимларига қуйидагилар киради: солиқлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар кўринишидаги пул тушумлари; ташкилот томонидан етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар шаклидаги пул тушумлари; давлат ёки бошқа жамоат органлари томонидан берилган бошқа грантлар, трансфертлар ва бошқа пул ўтказмалари кўринишидаги пул тушумлари; роялти, комиссион тўловлар ва бошқа турдаги даромадлар кўринишидаги пул тушумлари; бошқа давлат сектори ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш учун тўловлар (кредитлардан ташқари); товарлар ва хизматлар учун етказиб берувчиларга пул тўловлари; ходимларга ва уларнинг номидан пул тўловлари; суғурта ташкилотлари томонидан суғурта мукофотлари ва даъволар, аннуитет шартномалари бўйича тушумлар ва тўловлар, шунингдек бошқа полислар бўйича тўловлар; тижорий ёки савдо мақсадларида тузилган шартномалар бўйича пул тушумлари ва тўловлар; тўхтатилган фаолият бўйича пул тушумлари ёки тўловлар; суд қарорлари билан боғлиқ пул маблағлари тушумлари ёки тўловлар. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling