Пул оқими ҳисоботи


Download 0.5 Mb.
bet3/3
Sana08.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1251076
1   2   3
Bog'liq
Бухгалтерия хисоби

Инвестицион фаолият
Инвестицион фаолиятдаги пул оқимларини алоҳида ошкор қилиш муҳимдир, чунки у ташкилотга келажакда хизмат кўрсатишга мўлжалланган ресурсларни сотиб олиш учун қанча харажатлар сарфланганлигини кўрсатади.
Инвестицион фаолият билан боғлиқ пул оқимлари қуйидагилардан иборат:
асосий воситаларни, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активларни сотиб олиш учун пул ўтказмалари (буларга тажриба-лойиҳа ишлари учун капитализация қилинадиган харажатлар ва асосий воситаларни ташкилот томонидан ўз мустақил равишда қуриши даврида амалга оширилган тўловлар киритилади)
Молиявий фаолият
Молиявий фаолият тўғрисидаги маълумотларнинг алоҳида ошкор этилиши катта аҳамиятга эга, чунки бу маълумотлар ташкилотни капитал билан таъминловчилар талабларига мувофиқ келгусидаги пул маблағлари ҳаракатини прогноз қилишда фойдаланилади.
Молиявий фаолиятга доир пул оқимларига қуйидагилар киради:
  • қарз мажбуриятлари, векселлар, облигациялар ва бошқа қисқа ёки узоқ муддатли қарзларни жалб қилишдан пул тушумлари;
  • қарз мажбуриятларини қайтариш бўйича пул тўловлари;
  • молиявий лизингни тўлаш учун лизинг олувчининг пул тўловлари.

Хорижий валютадаги пул оқимлари ташкилотнинг функционал валютаси бўйича пул маблағлари ҳаракати санасидаги функционал ва хорижий валюталар ўртасидаги айирбошлаш курси бўйича акс эттирилади. Чет элда бошқариладиган ташкилотларнинг пул оқими пул маблағлари ҳаракати санасидаги функционал ва хорижий валюта ўртасидаги айирбошлаш курси бўйича ҳисобот даврида қайта ҳисоб-китоб қилинади. Хорижий валюталарда кўрсатилган пул оқими Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) «Валюта курси ўзгаришининг таъсири» (рўйхат рақами 3100, 2018 йил 14 декабрь) талабларига мувофиқ акс эттирилади.
Пул маблағлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китоблар
Пул маблағлари ёки пул маблағлари эквивалентларида тўловларни талаб қилмайдиган инвестицион ва молиявий операциялар пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан чиқариб ташланиши керак. Бундай операциялар (транзакциялар) бўйича маълумотлар молиявий ҳисоботнинг инвестицион ва молиявий фаолият тўғрисидаги маълумотларининг бошқа бўлимларида кўрсатилиши керак.
Инвестицион ва молиявий фаолиятнинг асосий қисми жорий пул оқимларига таъсир қилмайди, лекин ташкилот капитали ва активлари таркибига таъсир қилади. Пул маблағлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китоблар пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан чиқариб ташланиши лозим, чунки ушбу ҳисоб-китоблар жорий даврдаги пул оқимлари билан боғлиқ эмас. Пул маблағлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китобларга қуйидагилар киритилади:
активларни алмаштириш, мажбуриятларни тўғридан-тўғри қабул қилиш ёки молиявий лизинг орқали активларни сотиб олиш;
қарз мажбуриятларни улушга (капиталга) айлантириш.
Этиборингиз учун рахмат!
Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling