Банк - деб пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит-ҳисоб ва бошқа молиявий воситачилик операцияларини бажарувчи муассасаларга айтилади.
- вақтинча бўш турган маблағларни йиғиш ва капиталга айлантириш;
- кредит муносабатларида воситачилик қилиш;
- тўлов жараёнларида воситачилик қилиш;
- муомалага кредит воситаларини чиқариш.
Банк тизими - марказий банк;
- Тижорат банклар;
- махсус-кредит институтлар.
Тижорат банклари нима учун керак? - Тижорат банклари иқтисодиётнинг “қон томир тизими” бўлиб, аҳоли ва бизнеснинг тўпланиб қолган жамғармаларини тақсимлаш орқали иқтисодиётни зарур молиявий ресурслар билан таъминлайди. Бу воситачилик иқтисодиётни янада ривожлантириш учун зарур бўлган “ёқилғи” билан таъминлайдиган омилидир
- Воситачи сифатида тижорат банклари пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоиз тўлаш шарти билан омонатларни жалб қиладилар ва уларни аҳоли ва тадбиркорларга кредитлар ва инвестициялар шаклида фоиз эвазига тақдим этадилар.
Тижорат банклари қандай хизматлар кўрсатади? -
- Биринчидан, банклар сизнинг маблағингиз билан самарали фойдаланишни ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, омонатга пулингизни қабул қилиб, фоиз тўлаш орқали маблағларингизни кўпайтириб беради.
- Иккинчидан, Сизга маблағ керак бўлганда ёки зарур нарсаларни сотиб олиш учун жамғармаларингиз етарли бўлмаганда, тижорат банклари сизга кредитлар тақдим этиши мумкин. Мисол учун, уй, техника, автомобил, мебел сотиб олиш, ўқиш тўловлари ва бошқалар учун кредитлар олишингиз мумкин.
- Учинчидан, банкларнинг кассалари ва мобил иловалари орқали маҳсулотларнинг хариди, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар, жарималар ва бошқалар учун тўловларни амалга ошириш осон.
- Тўртинчидан, нақд пулсиз маблағлар билан тўлаш учун тижорат банкларида ҳисобварақ очиш мумкин. Бу, онлайн дўконларда амалга оширилган харидлар учун энг қулай тўлов йўли ҳисобланади. Банк ҳисобварағига маблағингизни қўйиб, уларни хавфсизликда сақлайсиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |