Пул тушунчаси ва унинг турлари. Марказий банк. Монетар-сиёсат мазмун ва моҳияти. Банк тизими ва фаолият турлари. Кредитлаш тартиби


Download 282.41 Kb.
bet9/14
Sana22.06.2023
Hajmi282.41 Kb.
#1646065
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
23Пул ва банклар. Кредит тизими. Банкларнинг иктисодиётда тутга урни

Кредитнинг тамойиллари:

  • Қайтариш
  • Муддатлилик
  • Тўловлилик
  • Таъминланганлик
  • Мақсадлилик

Қарз юки нима ва уни ҳисоблаш нима учун керак?

  • Кредит ташкилотлари (банк, микромолия ташкилоти, ломбард) аҳолига кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилишда бир нечта омилларни инобатга олади. Масалан, қарздорнинг кредит тарихи, унинг кредит бўйича тўлов қобилияти, қарздорнинг қарз юки кўрсаткичи ва бошқалар. Кўпчиликда қарз юки нима эканлиги, қандай ҳисобланиши, нима учун кераклиги ҳақида саволлар туғилиши табиий.

Қарз юки нима ва уни ҳисоблаш нима учун керак?

  • Қарз юки нима ва уни ҳисоблаш нима учун керак?
  • Қарз юки кўрсаткичи - қарз олувчининг кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати.
  • Масалан, ўртача ойлик маоши 5 млн.сўмни ташкил этадиган фуқаронинг кредити (микроқарзи) бўйича ўртача ойлик тўлови 4 млн.сўм бўлса, унинг қарз юки кўрсаткичи 80 фоизни ташкил этади.

Қарз юки нима ва уни ҳисоблаш нима учун керак?

  • Қарз юкини ҳисоблаш кредит ташкилотларига таваккалчиликларни (рискларни) баҳолашга ёрдам беради. Қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичи қанчалик катта бўлса, унинг қарзни тўлай олмаслик эҳтимоли ҳам шунча катта бўлади.
  • Қонунчилик бўйича қарз юки кўрсаткичи жисмоний шахсларга микроқарз ажратилаётганда ҳисобланади ва бу кўрсаткич 50 фоиздан ошмаслиги лозим.[1]
  • Аҳолига ажратиладиган бошқа кредитлар (ипотека кредити, автокредит, истеъмол кредити) бўйича қарз юки кўрсаткичи банкларнинг ички сиёсатидан келиб чиққан ҳолда улар томонидан мустақил белгиланади.

Ўртача ойлик даромадлари ва ойлик тўловлари қандай аниқланади?

  • Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори охирги 12 ой ичида олинган жами даромадлар (иш ҳақи, пенсия, фоиз, дивиденд ва бошқа турдаги даромадлар) суммасини 12 га бўлиш орқали ҳисобланади. Агар қарз олувчи 12 ойнинг охирги 7 ёки 8 ойи давомида даромадга эга бўлган бўлса, унда унинг ушбу давр ичида олган жами даромадлари мос равишда 7 ёки 8 га бўлинади.
  • Шартномада микроқарз ажратиш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромад ҳисоб-китобига киритилади.

Download 282.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling