Пул тушунчаси ва унинг турлари. Марказий банк. Монетар-сиёсат мазмун ва моҳияти. Банк тизими ва фаолият турлари. Кредитлаш тартиби


Ўртача ойлик даромадлари ва ойлик тўловлари қандай аниқланади?


Download 282.41 Kb.
bet10/14
Sana22.06.2023
Hajmi282.41 Kb.
#1646065
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
23Пул ва банклар. Кредит тизими. Банкларнинг иктисодиётда тутга урни

Ўртача ойлик даромадлари ва ойлик тўловлари қандай аниқланади?

  • Кредит ташкилотлари қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
  • иш берувчи томонидан тасдиқланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумот;
  • пенсия миқдори тўғрисидаги маълумот;
  • фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумот;
  • қарз олувчининг банк ҳисобварақларига тушган даромадлари тўғрисидаги маълумот;
  • тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар;
  • фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.

Ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобига қуйидаги тўловлар киритилади:

  • янги олинаётган микроқарз бўйича тўловлар;
  • биргаликда қарз олувчининг тўловлари ((микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган аризада биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг кредит ташкилотларидан илгари олган ҳар бир кредити (микроқарзи) бўйича тўловлари);
  • бошқа кредиторлар билан тузилган ҳамда амалда бўлган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловлар;
  • қарз олувчи кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловлар (агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса).
  • Бунда қарз берувчи ўртача ойлик тўловлар миқдорини ҳисоблашда актуал (олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган) маълумотлардан фойдаланиши лозим.

Кредит тарихи ва кредит бюроси нима?

  • Кредит тарихи – бу Сизнинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида батафсил маълумот, яъни бу Сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз аксидир.

Кредит тарихи ва кредит бюроси нима?

  • Ўзбекистон Республикасининг “Кредит маълумотлари алмашинуви тўғрисида”ги Қонунига асосан кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиб, қуйидагиларни акс эттиради:
  • қарздор тўғрисида;
  • жорий ва ёпилган кредитлар, товар кредитлари қиймати, расмийлаштирилган санаси, муддати ва қолдиғи тўғрисида;
  • муддати ўтган қарздорликлар тўғрисида;
  • жорий ва ёпилган кредитга қўйилган гаров мулки ва мулк эгаси тўғрисида;
  • суд жараёнидаги кредитлар тўғрисида;
  • кредит тарихи шаклланган сана ва уни тайёрлаган ташкилот тўғрисида.

Download 282.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling