Qarshi davlat universiteti informatika o’qitish metodikasi kafedrasi


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/126
Sana28.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1014702
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   126
Bog'liq
Majmua

24. Модулли ўқитиш технологияси- ўқитувчи томонидан фаннинг қатор 
мавзуларини бирлаштирувчи бўлимларга (модулларга) ажратилиши 
бўлиб, одатда фан 10-15 та бўлаклардан иборат бўлади ва энг оддий 
ҳолларда дарсликнинг бобларига мос тушиши мумкин. Ҳар бир таълим 
олувчи ҳар қайси модул юзасидан изчил йўл-йўриқ олади, унда 
модулнинг мақсадлари кўрсатилади, ўқув ишларининг маълум турлари 
тавсия қилинади, модул бўйича мустақил иш топшириқлари 


177 
келтирилади. Таълим олувчилар томонидан ўқув фаолияти турлари 
эркин танланади ва модул бўйича алоҳида синов ўтказилади.
Модулли ўқитиш – таълим беришнинг истиқболли шаклларидан бири 
бўлиб, у таълим олувчиларнинг билим имкониятларини ва ижодий 
қобилиятларини ривожлан-тириш тизимига энг яхши мослашгандир. 
25. Масофавий таълим –ўқитишнинг янги технологияла-ридан бири 
бўлиб, у махсус ахборот тизимидир. Унда таъ-лимнинг муддати, жойи 
ва вақтини талабанинг ўзи танлай-ди.Унинг характерли хусусияти-
модуллилик, иқтисодий самарадорлик, турли хил ахборотлардан 
фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги ва б. Ўқув адабиётлари ва 
воситаларига– чоп этилган материал-лар,телеведение кўрсатувлари, 
аудио ва видео кассеталар, компакт дисклар, компьютер материаллари 
киради. Унда таълим жараёнини бошқариш ва таълим олувчилар 
билимини назорат қилиш такомиллашади, тест назоратидан кенг 
фойдаланилади. У масофавий таълим усулларига мос ҳолда турли 
дидактик воситалар ёрдамида маълум бир мақсадга эришишга хизмат 
қилади: намойиш этиш, тушунтириш, ҳикоя қилиш, суҳбат, машқ, 
масала ечиш, ёзма иш, тест топшириқларини бериш ва б. 
26. Мультимедиа – кўп ахборотли маъносини билдириб, қўлланмалар, 
яъни маълумотлар уч ўлчамли график кўри-нишда, овозли, видео, 
анимация ва қисман вербал (матн) шаклида бериладиган ўқув воситаси. 
Мультимедиа маҳсулотлари узлуксиз таълим тизимининг барча турлари 
учун белгиланган соатлар ҳажмида ўқув қўлланмалар сифатида 
фойдаланиш учун тавсия этилган. Илғор педаго-гик технологиялар 
асосида дарс ўтилганда мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланиш 
самарадорликни янада оширади. 
27. Парадигма – илмий ҳамжамиятда маълум тарихий давр ичида 
ҳукмронлик қиладиган муаммони қўйилиш модели ва унинг ечими, 
тадқиқот методларининг бошланғич қарашлар схемаси. Ҳозирги даврда 
педагогик парадигма сифатида илғор педагогик технологияларни кўриш 
мумкин. Чунки ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХI аср тарихий даврида 
педагогикада асосан педагогик технологияларнинг тадқиқот методлари 
ривожланди. Унинг янги-янги стратегиялари юзага келди ва бу жараён 
давом этмоқда. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling