«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
42
7-расм. “Полиформ” плиткалари (панеллари)
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
43
“Полидекор” безак панеллар поливинилхлорид полимерларидан тайёрланган манзарали юпқа қаттиқ пардани вакуум пресслаш усулида бўртма юзали қилиб олинади.
8-расм. “Полидекор” панеллари (листлари)
Безакли устки томони ёғоч ўймакорлиги, ўйма нақшли металлни имитация қилинади (8-расм). Панелларнинг ўлчами 1850х955х0,6 мм. Улар маъмурий ва жамоат биноларининг заллари, холлари деворларини безаш учун ишлатилади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
44
Ёғоч-толали пардозлаш плиталари термореактив полимерлар (карбамид, фенолформалдегид смолалари ва бошқ.) билан шимдирилган ёғоч толаларини (қамиш ва бошқа ўсимликлар) иссиқ холатда пресслаш усулида олинади.
Плиталарнинг ўнг юзаси силлиқ, битта ёки иккита ўзаро перпендикуляр йўналишларда рустланган (дағаллаштирилган) бўлиб, синтетик эмулсия, эмалларга бўяб, ялтирамайдиган, ярим ялтироқ ва ойна жилоли қилиб ишлаб чиқарилади. Улар узунлиги 1200-2700 мм, эни 1200-1700 мм ва қалинлаги 3-6 бўлади. Плиталар турар жой ва жамоат биноларини деворларини ва шипларини безашда ва мебел тайёрлашда ишлатилади. Улар мих ва шуруплар ёрдамида асосга ўрнатилади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
45
Ёғоч-пайрахали пардозлаш плиталари термореактив полимерлар ва ёғоч пайрахалари аралашмасини иссиқ ҳолатда пресслаб олинган композицион материаллардир. Плиталар узунлиги 2500-3500 мм, эни 1250-1750 мм ва қалинлиги 10-25 мм бўлади. Уларнинг ўртача зичлиги 600-700 кг/м3. Плиталарнинг ўнг юзаси лок, эмал ва бўёқ билан бўялади ҳамда шпон, фанер, лист пластиклар ва бошқа материаллар билан қопланади.
Уч қатламли ёғоч-пайраҳали плиталар карбамид смоласи асосида тайёрланади. Мустаҳкамлиги ва сувга чидамлилигини ошириш учун улар таркибига массаси бўйича 1,5% парафин қўшилади. Уларнинг ўртача зичлиги 750-850 кг/м3, эгилишдаги мустаҳкамлиги 24 МПа ва сув шимувчанлиги 15% гача бўлади. Плиталар узунлиги 1440-5500мм, эни 1220-2440 мм, қалинлиги 16-24 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Улар турар жой қурилишида пол қопламалари, эшиклар қопламалари, осма шиплар, мебел тайёрлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |