«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
51
Тукли синтетик гилам икки қатламли ўрама материал бўлиб, устки қатлами эса кўпиртирилган иссиқлик изоляцияси табиий ва синтетик полимерлар (полиуретан) ва латекслардан иборат бўлади. Гилам қопламанинг умумий қалинлиги 8 мм бўлса, капрон тукнинг баландлиги 3 мм, кўпиртирилган асос баландлиги 5-6мм.
Гилам узунлиги 12м гача, эни 1-4 м гача ва қалинлиги 8 мм бўлган ҳолда тайёрланади. Гилам ранги турлича бўлиши мумкин.
Тукли синтетик гилам иссиқлик изоляцияси ва товуш ютувчи, ейилишга бардошли, мустаҳкам, намлаб тозалаш мумкин бўлган материалдир. Асосий хусусиятлардан бири олов таъсирида ёнмасдан, фақат эрийди.
Синтетик гилам хонага қуруқлайин тўшалади ва ҳар томонидан махсус профилли плинтуслар билан маҳкамланади. Улар асосида меҳмонхоналар, аудиториялар, кино-концерт заллари, театр бинолари поллари қопланади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
52
Тукли-тикма (тафтинг)-нотўқима гиламлар эни 450 см гача бўлган илмоқ ёки қирқма тукли мато ёки пояндоздан иборат бўлиб, маъмурий, турар жой ва бошқа бинолар полларини қоплашда ишлатилади.
Игна-намат гиламлар синтетик толаларнинг битта ёки бир неча қатламларидан иборат ўрама материалдир. Намат гиламлар 2-4 қатламдан иборат бўлиб, қалинлиги 2-6 мм ташкил этади.
Ворсалин (тукли линолеум) нотўқима икки қатламли ўрама материал бўлиб, юзаки қатламли эшилган полипропилендан қилинган сиртмоқ тукдан, остки қатлами эса поливинилхлорид полимери ўрамасидан иборат бўлади.
Ворсалиннинг узунлиги 12-20 м, эни 1м ва қалинлиги 4-6 мм, бўлган ўрама материал сифатида тайёрланади. Сиртмоқ тукнинг рангига қараб ворсолин турли рангларда бўлади.
Ворсалин юқори сифатли иссиқлик изоляцияси ва товуш ютувчи, ейилишга чидамли, гигиена талабларига жавоб берувчи маҳсулот саналади. Ворсалин хона асосига қуруқ ҳолда ётқизилади ва ҳар томондан маҳсус плинтуслар билан маҳкамланади. Ворсалин бинолар полларини қоплашда кенг кўламда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |