"qurilish materiallari va buyumlari"


«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Download 1.19 Mb.
bet24/25
Sana19.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1607134
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
11-мавзу. Қурилиш композицион полимер материаллар

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Полимер буюмларнинг турлари
61
Санитария-техника буюмлари. Санитария-техника буюмлари полиметилметакрилат, зарбга чидамли полистирол, полипропилен, полиамидлар, шишапластиклар асосида олинади. Улар асосида ванналар, поддонлар, сифонлар, раковиналар, унитаз, ювиш бачоклари, аралаштиргич, вентиляция панжаралари ва шу кабилар ишлаб чиқарилади. Пластмассалардан тайёрланган санитария-техника буюмлари мустаҳкам, сувга чидамли, гигиена талабларини қондирувчи, силлиқ юзали, занг тўпламайдиган хусусиятларга эга бўлади. Буюмлар девори (ванна, мойка, раковина) қалинлашса, полимер композициялар таркибига майда ва йирик тўлдиргичлар киритиб, полимер боғловчини тежаш ва хоссаларини яхшилаш мумкин.
Ускуналарнинг буюм ва қисмлари пластмассалардан тайёрланган дераза ва эшик дасталари, йиғма мебел фурнитуралари, дераза жалюзалари ва бошқа маҳсулотлар киради. Улар турли шаклларда ва рангларда бўлиши мумкин. Бу буюмлар рангли металл сарфини кескин камайтиради.

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Полимер буюмларнинг турлари
62
Қувурлар. Пластмасса қувурлар полиэтилен, поливинилхлорид, полипропилен каби термопластлар ва шишапластик қувурлар реактопластлар (полиэфир ва бошқ.) асосида олинади.
Ҳозирги кунда агрессив муҳитларда ишлашга мўлжалланган, фенол-формалдегид, карбамид-формалдегид, фуран смоласи ва ш.к. асосида тайёрланган полимерқоришма ва полимербетон қувурлар 6 дан 150 мм гача диаметрда чиқарилади, деворларнинг қалинлиги 2-8 мм. Улар
1,2 МПа гача босим остида ишлашга мўлжалланган. Улар мустаҳкам, сув ва агрессив муҳитларга чидамли, эластик, енгил, ички юзаси силлиқ ва минерал моддалар йиғилиб қолмайди. Термопласт қувурларни осон пайвандлаб бириктириш мумкин. Уларда сув чўян қувурлардагига нисбатан равон оқади (гидравлик қаршилик кичик бўлади). Бу қувурларни ишлатиш ишчи ҳарорати 600С гача.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling