"qurilish materiallari va buyumlari"
Download 1.19 Mb.
|
11-мавзу. Қурилиш композицион полимер материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- «QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Поливинилацетат поллар боғловчи таркибига кукун тўлдиргич (кварц кукуни, куллар ва ш.к.) пигмент ва суюлтириш учун сув қўшилиб махсус қоргичда 4-5 мин яхшилаб аралаштирилади. Олинган мастика асосга пуркагич воситасида 2-3 қатлам сепилади. Бунда кейинги қатлам аввалги қатлам қуригач сепилиши керак. Улар жамоат бинолари, енгил ва озиқ-овқат саноати хоналари полларини қоплашда ишлатилади. Поливинилацетат поллар гигиена талабларига жавоб беради, лекин намли шароитда ва зарбий таъсирлар кузатиладиган жойларда ишлатиш мумкин эмас.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasiПолимер буюмларнинг турлари 59 Полимерцементли поллар портландцемент ва ишқорий шароитда қотадиган полимерлар асосида олинади. Полимер боғловчи сифатида поливинилацетат эмулсияси, ацетон-формалдегид смоласи ва унинг сополимерлари, СГС-65 ГП дисперсияси ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Одатда полимер мастикага массасига кўра 5-7% цемент қўшилади. Улар мустаҳкам, едирилишга чидамли, сув ўтказмайди ва гигиена талабларини қондиради. Поллар жамоат ва саноат биноларида интенсив ҳаракат кузатиладиган жойларда ишлатилади. Полимер композициялар асосидаги пол учун мастикалар полиэфир, карбамид, эпоксид, ацетон-формалдегид ва бошқа смолалар заминида тайёрланади. Полиэфир смоласи мастикалари оқ рангли сажа, шиша толаси ва қотиргич қўшиб олинади. Полиэфирли мастикалар гигиена талабларини қондиради, едирилишга бардошли, мустаҳкам, зарбий кучланишларга чидамли, декоратив материалдир. Улар кимёвий моддалар таъсири кузатиладиган хоналар ва санитария-техника хоналари полларини қоплашда ишлатилади. Бошқа термореактив смолалар асосидаги мастикалар ҳам жамоат ва саноат биноларида безакли ва турли агрессив муҳитларга чидамли поллар олишда ишлатилади. «QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasiПолимер буюмларнинг турлари 60 Погонаж буюмлар. Погонаж буюмларга рангли, узунасига ўлчанадиган биноларни безашда ишлатиладиган плинтуслар, зина, балконлар ва бошқа тўсиқлар учун тутқичлар, зина пиллапоялари учун устқуймалар, остоналар, деворларни қоплаш учун рейкалар, эшик ва дераза часпаклари, герметиклар ва зичлайдиган қистирмалар ва бошқалар киради. Погонаж буюмлар асосан поливинилхлорид, полиэтилен, полистирол, полиметилметакрилат полимер композицияларидан экструзия усулида тайёрланади. Улар етарли даражада мустаҳкам, эластик, иссиққа ва ёнишга чидамли, кимёвий муҳитларга бардошли бўлади ва гигиена талабларини қондиради. Погонаж буюмларнинг ўлчамлари турлича бўлиши мумкин. Плинтуслар ва тутқичлар одатда 12м ли ўрамларда ишлаб чиқарилади. Плинтуслар узунлиги 1,2-3,5 м ли бўлак ҳолда ҳам тайёрланади. Погонаж буюмларни исталган профилли (кўндаланг кесимли) қилиб ишлаб чиқариш мумкин. Улар об-ҳаво ва нам таъсирига чидамли бўлиши керак. Погонаж полимер буюмлар ёғоч, тош ва металлардан тайёрланган айнан шундай материал ўрнини бемалол боса олади, улардан арзонлиги ва осон монтаж қилиниши билан фарқ қилади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling