"qurilish materiallari va buyumlari"


«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Download 1.19 Mb.
bet21/25
Sana19.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1607134
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
11-мавзу. Қурилиш композицион полимер материаллар

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Полимер буюмларнинг турлари
53
Плита материаллар. Полимер боғловчилар, тўлдиргичлар, пластификаторлар, пигментлар ва модификаторлар (стабилизаторлар, қотиргичлар ва ш.к.) асосидаги композицион материаллардан турли полбоп плиталар тайёрланади. Полимер плиткалар асосида турли безакли, расмли, рангли поллар яратиш, жорий таъмирлашда осон алмаштириш, ташиш, сақлашда қулайликлар бўлади. Лекин плиткалар асосидаги йиғма полларда чокларнинг кўп бўлиши гигиена қоидаларининг бузилишига олиб келади, полларнинг узоқ муддат хизмат қилишини камайтиради.
Плитка материаллари поливинилхлорид, инденкумарон, резина каби термопластлар ва фуран, карбамид, эпоксид ва ш.к. термореактив смолалар асосида ишлаб чиқарилади.

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Полимер буюмларнинг турлари
54
Поливинилхлорид плиткалар рангли ва гулли қилиб, 300х300 мм ва 200х200 мм ўлчамларда ва 1,5-3 мм қалинликда тайёрланади. Улар сув, кучсиз кислоталар ва мойлар муҳитига бардошли, эгилувчан, оловбардош, едирилишга чидамли бўлади. Плиткалар турар жой ва жамоат биноларининг ошхона, санузел ҳамда саноат биноларининг ишлаб чиқариш хоналари полларини қоплашга ишлатилади.
Инденкумарон плиткалар сув ва бошқа кучсиз агрессив муҳитларга чидамли, едирилишга ва зарбга бардошли, мустаҳкам композицион материал. Улар 300х300 мм ва 200х200 мм ўлчамларда ва 3-4 мм қалинликда чиқарилади. Бу плиткалар интенсив ҳаракат кузатиладиган хоналар полини қоплаш учун ишлатилади. Намлиги ва ҳарорати доимо юқори бўлган хоналарда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Полимер буюмларнинг турлари
55
Резина плиткалар релин композицияси асосида 300х300 мм ва 500х500 ўлчамларда, қалинлиги 3,5 ва 10 мм ҳолда ишлаб чиқарилади. Плиткалар сув, кислота ва ишқор муҳитларига чидамли бўлади, иссиқлик ва товуш изоляцияси, едирилишга мустаҳкам ва эластик материалдир. Улар саноат ва жамоат биноларида, намлик юқори бўлган жойларда полларни қоплаш учун ишлатилади.
Термопластик полимерлар асосидаги плиткаларни елимлаб асосга ёпиштириш мақсадида битум-резинали ёки инденкумарон каучукли мастикалар ишлатилади. Елимлар плитканинг орқа томонига 0,5 мм қалинликда суртилиб бир текис қилиб ёпиштирилади, елим ва мастика қолдиқлари органик эритувчилар (техник керосин, ацетон, бензин ва ш.к.) воситасида тозаланади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling