"qurilish materiallari va buyumlari"
Поливинилхлорид линолеум
Download 1.19 Mb.
|
11-мавзу. Қурилиш композицион полимер материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- «QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
48
Поливинилхлорид линолеум асосли ва асоссиз, бир, икки ва кўп қатламли тайёрланади. Линолеум узунлиги камида 12м, эни 1,2-1,6м, қалинлиги 1,2-6 мм ўлчамларда, рангли, абстракт гулли ва сидирға турларда ишлаб чиқарилади. Линолеум битум-резинали, кумарон-каучукли ва бошқа совуқ мастикалар ва елимлар воситасида асосга ёпиштирилади. Ётқизилган линолеумларни яхлитлаш мақсадида чоклари махсус асбоб ёрдамида пайвандланади. Поливинилхлорид линолеум турар жой, маъмурий ва маиший бинолар ва саноат корхоналари бинолари хоналарининг полларини қоплашда ишлатилади. Йирик панелли ва ҳажмий-блокли темирбетон конструкцияларидан қуриладиган турар жой бинолари поллари учун икки қатламли поливинилхлорид линолеумлар ишлаб чиқарилади. Иссиқлик ва товуш изоляцияси пастки қисми намат ёки кўпиртирилган (ячейкали) пластмассадан иборат бўлади. Поливинилхлорид линолеумлари ўрама полбоп материаллар ишлаб чиқаришнинг тахминан ярмини ташкил этади. «QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasiПолимер буюмларнинг турлари 49 Глифтал (алкид) линолеум матоли асосда узунлиги камида 20м, эни 1,8-2,0 м ва қалинлиги 2,5-5 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Глифтал линолеумлар рангли ёки босма расмли бўлади. Улар асосан ёрдамчи биноларда поллар барпо этиш учун ишлатилади. Коллоксилин (нитроцеллюлоза) линолеуми асоссиз ҳолда, узунлиги 20 м, эни 1-1,6 м ва қалинлиги 2-4 мм ўлчамларда чиқарилади. Улар қизил ва жигар рангида бўлади. Коллоксилин линолеуми нурга, намга, совуққа чидамли, эластиклиги ва эгилувчанлиги юқори, едирилишга бардошли бўлади, экплуатация жараёнида зарарли бирикмаларни ажратиб чиқармайди. Улар ёнувчан бўлгани учун боғча, мактаб, театр каби биноларда ишлатилмайди. «QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasiПолимер буюмларнинг турлари 50 Резинали линолеум (релин) икки қатламли ўрама материал бўлиб, пастки қатлами аввал ишлатилган резина кукуни ва нефт битуми, асбест ва ип-газлама дисперс арматуралардан озгина миқдорда қўшилган, вулканизацияланган аралашмаси қотишмасидан иборат. Релиннинг юпқа (1-1,5 мм) ва мустаҳкам устки қисми синтетик каучук асосида кукун тўлдиргич қўшиб тайёрланган рангли резинадан ташкил топган. Релин узунлиги камида 12 м, эни 1-1,6 м ва қалинлиги 3 ва 5 мм ўрама ҳолда чиқарилади. Релин иссиқлик ва товуш изоляцияси хусусиятга эга бўлиши учун қалинлиги 4-6 мм ли ячейкали ғовак асосда тайёрланади. Релин рангли, мармарсимон суратли ҳолда бўлади. У сув, кислотали ва ишқорли қоришмалар таъсирига чидамли, электр токи зарядларини тўпламайди ва учқунланмайди. Релин асосида жамоат ва саноат бинолари, ёрдамчи хоналар ва бошқа агрессив муҳит таъсирида бўладиган хоналарнинг полларини қоплашда ишлатилади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling