«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Композицион полимер материаллар
18
Штамплаш услубида листлардан заготовка қирқиб олинади, қиздирилади, пресс-қолипнинг матрица ва пуансон орасига қўйилади ва
1 МПа босимда сиқилади.
Ушбу усулда винипласт, текстолит, органик шиша каби листли материаллардан қурилиш буюм ва конструкциялари тайёрланади.
Пневмоқолиплаш усулида лист матрица контури бўйича маҳкамланади ва юмшагунча қиздирилади. Кейин заготовка 7-8 МПа босимда сиқилган қиздирилган ҳаво билан лист матрица юзасига сиқилади. Пневмоқолиплаш усулида термопластлар асосида идишлар, кимёвий аппаратура қисмлари, ҳалқасимон элементлар олинади.
Вакуум-қолиплаш усулида лист ичи бўш қолип контури бўйича маҳкамланади ва бўшлиқ ичидаги ҳаво сўриб олинади. Бунда атмосфера босими остида лист қолип юзасига сиқилади ва муайян шаклга киради. Ушбу усулда полистирол, полиметилметакрилатлар, винилли полимерлар ва бошқалар асосида санитария-техника ускуналари қисмлари қуйилади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Композицион полимер материаллар
19
Кўпиртириш усули ячейкали (ғовак) иссиқлик изоляцияси ва товуш
ютувчи пластмасса буюмлари ва герметиклар тайёрланади. Пластмасса таркибида ғоваклик ўзаро реакцияга киришиб газ ҳосил қилувчи компонентлар киритиш ёки қиздирилганда порофор сингари парчаланиб газ ҳосил қилиш натижасида ҳосил бўлади. Кўпириш очиқ ва ёпиқ қолипларда босимсиз ва босим остида бўлиши мумкин. Бу усулда термопластик ва термореактив полимерлар асосида иссиқлик изоляцияси ва конструктив-иссиқлик изоляцияси материаллари олиш мумкин; пенопластлар, пенополистироллар, кўпиртирилган карбамид ва фенолформалдегид композициялари шулар жумласидандир.
Ячейкали пластмассалар ва полимербетонлар бино ва иншоотларнинг том, девор, ертўла, қаватлараро ёпмалар иссиқлик изоляциясида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |