"qurilish materiallari va buyumlari"


«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Download 1.19 Mb.
bet9/25
Sana19.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1607134
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
11-мавзу. Қурилиш композицион полимер материаллар

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Композицион полимер материаллар
22
Елимлаш усулида термопластик ва термореактив пластмасса қисмлардан йиғилиб буюм ва конструкцион материаллар олинади. Пластмассаларни елимлашда турли хил елимлар иссиқ ва совуқ ҳолда ишлатилади. Термопластик полимерлар уланиш жойи органик эритувчилар ёрдамида ишлов берилиб бир оз шишириш ҳисобига яхлитланиши мумкин. Елимланадиган пластмасса хилига қараб айнан шу полимер асосида олинган елимлар ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Эпоксид смоласи, полиуретанлар асосидаги универсал елимлар ва бошқа суперелимлар полимер қисмлар ва буюмларни елимлашда ишлатилади.

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Пластмассаларнинг асосий хосалари
23
Пластмассаларнинг асосий хосалари
Пластмассаларнинг хосссалари полимерларнинг кимёвий тузилиши, тўлдиргичнинг тури, тайёрлаш шарт-шароитлари, суюлтирувчи, бўёвчи, барқарорлаштирувчи ва бошқа қўшимчаларнинг мавжудлигига боғлиқ.
Пластмассаларнинг ўртача зичлиги 900-2200 кг/м3 ни ташкил қилади. Фақат углеводородлар асосидаги пластмассаларнинг ўртача зичлиги паст. Масалан, полипропиленнинг ўртача зичлиги 890-910, полиэтиленники 910-970, полистиролники 1060-1100, поливинилхлоридники эса 1380-1400кг/м3 ни ташкил қилади. Пластмассаларнинг ўртача зичлиги тўлдиргичларга боғлиқ. Ғовакликларини ўзгартириш билан пластмассаларнинг ўртача зичлигини бошқариш мумкин. Оғир минералли тўлдиргичлардан иборат бўлган, юқори зичликдаги пластмассаларнинг ўртача зичлиги, масалан, полимерли бетонларда 2000кг/м3 дан ошади, юқори ғовакли (ячейкали) бетонларда 10-20 кг/м3 ни (95% ғоваклик) ташкил этади. Пластмассалар ўртача ҳисобда пўлатдан 6, алюминийдан 2,5 мартаба енгилдир.

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Пластмассаларнинг асосий хосалари
24
Қурилиш ашёларининг энг муҳим самарали кўрсатгичларидан бири-қурилманинг конструктив сифат коэффициенти ҳисобланади. Бу кўрсатгич ашёнинг мустаҳкамлик чегарасини унинг ўртача зичлигига бўлган нисбати билан аниқланади. Ўртача зичлиги паст бўлганлиги билан, одатда, пластмассалар юқори механикавий мустаҳкамликка эгадирлар. Шишапластикларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 350МПа гача, текстолитники 250МПа гача боради, ёғоч қатламли пластикларники 150МПа дан ошади. Шуниси характерлики, пластмассаларнинг фақат сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараларигина юқори бўлиб қолмасдан, кўпинча паст бўлмаган чўзилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлик кўрсатгичларига ҳам эгадирлар. Шишапластикларнинг эгилишдаги мустаҳкамлик чегаралари то 550МПа гача, ёғоч қатламли пластикларники то 280МПа гача боради. Қурилманинг конструктив сифат коэффициенти терилган ғишт девор учун 0,02, оддий бетон учун 0,06, қарағай ёғоч учун 0,7, зич пластмассалар учун бу кўрсатгич 2 гача бўлади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling