"qurilish materiallari va buyumlari"


«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Download 1.19 Mb.
bet11/25
Sana19.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1607134
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
11-мавзу. Қурилиш композицион полимер материаллар

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Пластмассаларнинг асосий хосалари
27
Полимер ашёлар қурилишда фақатгина уларнинг зарар келтириши даражалари аниқлангандан сўнг ишлатиш мумкин. Агар зарарли моддаларни чиқариш миқдори белгиланган меъёрдан ошса, пластмасса зарарлилар қаторига киритилади. Полимерларни олишда кимёвий жараёнларнинг охиригача етказилмаганлиги натижасида ацетон, бензол, фенол, фурфурол, хлор, винилацетат ва бошқалар каби зарарли моддалар ажралиб чиқиши мумкин. Зарарлилик ва тозалик кўрсатгичлари поллар, шифтлар, унинг ички деворларини қоплашда ишлатиладиган полимер ашёлар учун айниқса катта аҳамиятга эга.

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Полимер буюмларнинг турлари
28
Конструкцион ва тўсиқ материаллари
Конструкцион материал сифатида дисперс толасимон арматуралар билан кучайтирилган шишапластиклар, ёғочқатламли пластиклар, сотопластлар, органик шиша, винипласт листлар, полимер қоришмалар, полимербетонлар ва бошқалар ишлатилади.
Шишапластиклар композицион листли материал бўлиб, шиша толали тўлдиргич ва полимер боғловчилар асосида олинади. Листли асос сифатида шиша толали тўқима ва нотўқима матолар ишлатилиши мумкин. Шишапластиклар олишда боғловчи сифатида фенол-формалдегид, полиэфир ва эпоксид полимерлари ишлатилади.
Шишапластиклар шиша толали тўлдиргичнинг тури ва жойлашишига нисбатан учта асосий гуруҳга бўлинади: шиша толали анизатроп материал (СВАМ), қирқилган тола асосида олинган шиша пластик ва шиша мато асосида тайёрланадиган шишапластик (шиша текстолит).

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Полимер буюмларнинг турлари
29
Шиша толали анизатроп материал (СВАМ) шиша шпон листлар пакетини иссиқ ҳолда пресслаб тайёрланади. Шиша шпон-бир томонга йўналтирилган шиша ипларни эпоксид-фенол полимерлари асосида композициялар билан елимлаб ёпиштирилган юпқа матодир. СВАМ одатда узунлиги 1000 мм гача, эни 500 мм гача ва қалинлиги 1-30 мм бўлади.
Унинг зичлиги 1,8-2 г/см3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 1000 МПа гача бўлиши мумкин. СВАМ кимёвий ва биологик актив муҳитларга бардошли материалдир. СВАМ шишапластик материаллар осма панеллар, фазовий ёпма конструкциялар, қувурлар, йирик ҳажмдаги идишлар тайёрлашда ишлатилади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling