«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
30
Қирқма шиша толали шишапластиклар ясси ва тўлқинсимон кўринишда бўлиб, полиэфир полимерлари асосида ишлаб чиқарилади. Шишапластиклар узунлиги 1000-6000 мм, эни 1500 мм гача ва қалинлиги 1-1,5 мм бўлади. Уларнинг ўртача зичлиги 1400 кг/м3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси камида 60 МПа, сиқилишда камида 90 МПа, эгилишда камида 130 МПа, ёруғлик ўтказишдаги шаффофлиги 50-85% бўлади.
Қирқма шиша толали полиэфир шишапластиклар ёруғлик ўтказадиган тўсиш фонарлари, шаффоф тўсиқлар тайёрлашда, ярим шаффоф тўлқинсимон шишапластиклар эса павилионлар, соябонлар ва бошқа енгил конструкцияли бинолар томини қуриш учун ишлатилади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
31
Шиша текстолит шиша матони термореактив полимерда шимдириб иссиқ ҳолатда пресслаб олинади. Полимер боғловчи сифатида фенолформалдегид смоласи ишлатилади. Шиша текстолит узунлиги 2400 мм, эни 600-1200 мм, қалинлиги 1-7 мм листлар ва узунлиги 2400 мм, эни 700-1000 мм ва қалинлиги 9-35 мм плиталар кўринишида ишлаб чиқарилади. Шиша текстолитнинг ўртача зичлиги 1800 кг/м3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 230 МПа, сиқилишда 95 МПа ва эгилишда 120 МПа. Шиша текстолитлар иссиқлик ва кимёвий муҳитлар таъсирига бардошли, сувга чидамли бўлади. Улар асосида ойна ва эшик блоклари, фурнитурлар, санитария-техника буюмлари, уч қатламли панеллар, қобиқлар, томбоп тўлқинсимон буюмлар тайёрланади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
32
Ёғоч қатламли пластиклар ёғоч шпонларни фенолформалдегид (амино-алдегид ва бошқ) полимерига шимдириб, пакет иссиқ ҳолатида пресслаб тайёрланади. Уларнинг узунлиги 5600 мм, эни 950-1200 мм ва қалинлиги 2 мм бўлади. Ўртача зичлиги камида 1300 кг/м3. Ёғоч қатламли пластиклар (ДСП-В-700 ва ДСП-В) юқори мустаҳкамликка, зарбий қовушоқликка эга. Материал юзаси силлиқ, сариқ-жигар рангли, ёғоч текстураси яхши кўринадиган, бироз ялтироқ. Уларга механик ишлов бериш (арралаш, пармалаш, мих ва шуруплар ўтказиш ва ш.к.) осон кечади. Ёғоч қатламли пластиклар девор ва пардадеворларни қоплаш, тураржой ва маданий-маиший бинолар шипларини безатиш учун конструкцион материал сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |