Qurilish materiallari va kimyo


Download 174.55 Kb.
bet4/9
Sana16.08.2023
Hajmi174.55 Kb.
#1667493
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
33QILICHOV SS

30 та касбий стандартларни ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилмоқда.


II. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида қурилиш материаллари йўналишида илмий тадқиқот лойиҳалари тўғрисида.
Марказ томонидан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси қошидаги “Қурилиш материаллари саноати илмий техникавий кенгаши” фаолияти амалга оширилмоқда. Кенгашнинг шу кунгача ўтказилган 15 та йиғилишини ташкилий масалалари, ҳусусан, кун тартибларини ишлаб чиқиш, уни ўтказиш, йиғилиш баёнларини расмийлаштириш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди. Кенгаш қарори асосида ташкил этилган Экспертлар гурухи фаолиятини шакллантириш, келиб тушган лойиҳаларни кун тартибига қўйилишидан олдин экспертларга етказиш, уларни ҳулосасини олиш каби ташкилий ишлар олиб борилди.
2020 йилнинг 31 декабрь ҳолатига “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси қошидаги “Қурилиш материаллари саноати илмий техникавий кенгаши”га 50 тага яқин тажриба конструкторлик, амалий ва инновацион лойиҳалар келиб тушган.
Келиб тушган лойиҳаларга белгиланган тартибда илмий-техникавий кенгаш эксперт гурухи томонидан олим-экспертлар (ҳар бир лойиҳага
2 нафардан) тайинланган бўлиб, улар томонидан қониқарли баҳоланган жами 25 та лойиҳа илмий-техникавий кенгаш йиғилиш кун тартибига киритилган.
Ўтган давр мобайнида қурилиш материаллари саноатида 50 та қурилиш материаллари саноати илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича инновацион лойиҳалар илмий-техникавий кенгаш муҳокамасида кўриб чиқилди ва 10 та йўналишда умумий қиймати 14,1 млрд.сўм бўлган инновацион, амалий ва тажриба конструкторлик каби лойиҳалар молиялаштиришга тавсия этилди.
Ҳозирда Маркази томонидан қуйидаги тажриба-конструкторлик лойиҳалари олиб борилмоқда:
“Азбозурит ичидан асбестни саралаб олиш теҳнологияси ва унинг иқтисодий самарадорлиги” лойиҳаси бўйича 205 млн.сўм молиялаштириш очилган бўлиб шундан 116.9 млн.сўм ўзлаштирилган (лойиҳа якунланди);
“Иссиқлик электростанцияларининг техноген чиқиндилари (золошлак) дан фойдаланиб янги инновацион қурилиш материали золобетон блоклари ишлаб чиқариш” лойиҳаси бўйича 2.5 млрд.сўм миқдордаги грант маблағидан 1.4 млрд.сўм ўзлаштирилган (маълумот учун: Ушбу лойиҳа учун мулжалланган ишлаб чиқариш линияси олиб келиниб белгиланган тартибда ўрнатилган. Шу билан бирга лойиҳа доирасида маҳсулот наъмуналари ишлаб чиқарилиб ҳозирда синовлардан ўтказилмоқда. Ушбу лойиҳани 2021 йил
I чоракда якунлаш режалаштирилган)
;
“Ангрен ва Янгиангрен иссиқлик электростанцияларининг техноген чиқиндиларидан фойдаланиб золополимер том ёпиш қопламалари ишлаб чиқариш” лоийҳаси бўйича 1.7 млрд.сўм миқдордаги грант маблағидан
1.05 млрд.сўм ўзлаштирилган (маълумот учун: ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Хитой Халқ Республикасидан керакли жиҳоз ва ускуналар белгиланган тартибда олиб келинмоқда. 2021 йил I чоракда якунлаш режалаштирилган).



Download 174.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling