Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил
Download 1.35 Mb.
|
CPP masalalari1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқлар 133.
do while
Умумий мулоҳазалар Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак: do while цикл кўрсатмасидаги такрорланишлар сони дастур бажарилиши жараёнида аниқланади; do while цикл кўрсатмаси, while сўзидан кейин ёзилган ифода қиймати нолга тенг бўлмагунча бажарилади; while сўзидан кейин цикл кўрсатмасида бажариладиган шарт ёзилиши керак; для завершения цикла do while в теле цикла обязательно должны быть инструкции, выполнены которых влияет на условие завершения цикла; do while цикли – бу сўнг шартли цикл, яъни цикл танасидаги кўрсатмалар камида бир марта бажарилади; do while цикли, кўпинча, яқинлашадиган ҳисоблашларни ташкил этишда, маълумотларни қайта ишлаш ва излаш масалаларида Топшириқлар 133. Клавиатурадан киритилаётган мусбат сонлар кетма-кетлигининг йиғиндисини ва ўрта арифметигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган). Мусбат сонлар кетма-кетлигининг ўрта арифметигини ҳисоблаш. Кўрсаткичдан кейин сонларни киритинг. Киритишни тугатиш учун нолни киритинг. -> 45 -> 23 -> 15 -> 0 Киритилган сонлар: 3 Сонлар йиғиндиси: 83 Ўрта арифметиги: 27.67 134. Клавиатурадан киритилган мусбат сонлар кетма-кетлигидан энг катта сонни аниқлайдиган дастур тузинг (кетма-кетлик узунлиги чекланмаган). Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган). Мусбат сонлар кетма-кетлигидан энг каттасини аниқлаш. Кўрсаткичдан кейин сонларни киритинг. Киритишни тугатиш учун нолни киритинг. ->56 ->75 ->43 ->0 Энг катта сон: 75 135. Клавиатурадан киритилган мусбат сонлар кетма-кетлигидан энг кичик сонни аниқлайдиган дастур тузинг (кетма-кетлик узунлиги чекланмаган). Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган). Мусбат сонлар кетма-кетлигидан энг кичигини аниқлаш. Кўрсаткичдан кейин сонларни киритинг. Киритишни тугатиш учун нолни киритинг. -> 12 -> 75 -> 10 -> 9 -> 23 -> 0 Энг кичик сон: 9 136. Фойдаланувчи киритган бутун сон туб эканлигини аниқлайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган. Бутун сонни киритинг ва ->45 45 – туб сон эмас. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling