Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Download 1.35 Mb.
bet18/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

145. Клавиатурадан киритилган бутун сонли массивдан энг кичик элементни чиқарадиган дастур тузинг. Массив элементларига мурожаатда кўрсаткични ишлатинг.
146. Клавиатурадан киритилган бутун сонли массивдан нол бўлмаган элементларнинг ўрта арифметигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
Массив элементларни (10 та бутун сон) битта сатрда киритинг ва ни босинг
->2 30 45 -5 12 0 -2 30 0 64
Массив элементлари йиғиндиси: 184
Нол бўлмаган элементлар сони: 7
Нол бўлмаган элементларнинг ўрта арифметиги: 23.86
147. Массив элементларидан энг каттасини ва энг кичигини ҳисобга олмай массив элементларининг ўрта арифметигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
min ва max қийматлар ҳисобга олинмаган ўрта арифметик.
Массивни киритинг (10 та бутун сон битта сатрда)
->12 10 5 7 15 4 10 17 23 7
Минимал элемент: 4
Максимал элемент: 23
min ва max қийматлар ҳисобга олинмаган ўрта ариф: 10.36
148. Ҳавонинг ўртача ҳароратини (ҳафта бўйича) ҳисоблайдиган дастур тузинг. Бошланғич маълумотлар дастур ишлаш жараёнида киритилиши шарт. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
Ҳафталик ҳаво ҳароратини киритинг.
Душанба ->12
Сешанба ->10
Чоршанба ->16
Пайшанба ->18
Жума ->17
Шанба ->16
Якшанба ->14
Ҳафтанинг ўртача ҳарорати: 14.71 град.
149. Клавиатурадан киритилган сон массивда ўчрашини текширадиган дастур тузинг. Массив дастур ишлаш жараёнида киритилиши керак.
150. Клавиатура орқали киритилган массив элементлари ўсиш тартибида тасвирланишини текширадиган дастур тузинг.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling