Массивлар
Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:
массив – бу маълумотлар тузилмасидир, ўзида бир турдаги барча элементлар тўпламини ифода этади;
массивни эълон қилиш кўрсатмасида массив элементлари сони кўрсатилади;
массив элементлари нолдан бошлаб номерланади;
массив элементига мурожаат элемент индексини (тартиб номерини) кўрсатиш йўли орқали амалга оширилади. Индекс сифатида бутун турдаги – ўзгармас ёки ўзгарувчидан ташкил топган ифодадан фойдаланиш мумкин. Индекс 0 дан n-1 гача ўзгариши мумкин, бу ерда n – массив элементларининг сони;
массив элементига мурожаат кўрсаткичлар ёрдамида амалга ошириш мумкин;
массивни эълон қилиш кўрсатмасида #define директивасида эълон қилинган номланган ўзгармасдан фойдаланиш қўлай;
массивни киритиш, чиқариш ва қайта ишлаш учун цикл кўрсатмаларини (for, while) ишлатиш қўлайдир;
массивдан фойдаланишда типик хато, мавжуд бўлмаган элементга мурожаат ҳисобланади, яъни индекс рухсат этилган қийматлардан чиқиб кетиши.
Топшириқлар
143. Клавиатурадан 5 та бутун сондан ташкил топган бир ўлчовли массивни киритиш, ундан кейин нол бўлмаган элементлар сонини чиқарадиган дастур тузинг. Ҳар бир элементни киритишдан олдин элемент номеридан ташкил топган эслатмани чоп қилиш керак.
Бутун сонли массивни киритиш.
Ҳар бир элементни киритгандан кейин ни босинг.
a[1] ->12
a[2] ->0
a[3] ->3
a[4] ->-1
a[5] ->0
Массивда нол бўлмаган сони 3 та.
144. Клавиатурадан киритилган бутун сонли массивдан энг кичик элементни чиқарадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
Массивдан энг кичик элементларни излаш.
Массив элементларни (5 та бутун сон)битта сатрда киритинг ва ни босинг
->230 45 -5 12
Массивни энг кичик элементи: -5
Do'stlaringiz bilan baham: |