Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Клавиатурадан киритилган сон массивда неча марта ўчрашини ҳисоблайдиган дастур тузинг. 152


Download 1.35 Mb.
bet19/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

151. Клавиатурадан киритилган сон массивда неча марта ўчрашини ҳисоблайдиган дастур тузинг.
152. Клавиатурадан киритилган массив элементларида бир хил қийматлар борлигини текширадиган дастур тузинг.
153. Клавиатурадан киритилган бир ўлчовли массивни саралашнинг тўғри танлаш усули бўйича камайиш тартибида саралайдиган дастур тузинг.
154. Клавиатурадан киритилган бир ўлчовли массивни саралашнинг алмаштириш (“пуфакли”) усули бўйича камайиш тартибида саралайдиган дастур тузинг.
155. Иккита ўсиш тартибида сараланган массивни битта, яна ўсиш тартибида сараланган массивга бирлаштирувчи дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
Иккита ўсиш тартибидаги массивларни бирлаштириш.
Биринчи массив элементларини битта сатрда киритинг, (5 та бутун сонлар)->1 3 5 79
Иккинчи массив элементларини битта сатрда киритинг, (5 та бутун сонлар)->2 4 6 8 10
Натижавий массив
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Ишни якунлаш учун ни босинг.
156. Тартибланган ўсувчи массивда бинар излаш усули учун дастур тузинг.
157. Синфдаги нечта ўқувчининг бўйи, ўртача бўй ўлчамидан ошишини аниқлайдиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
*** Ўқувчилар бўйининг таҳлили ***
Бўй ўлчамларини киритинг ва ни босинг.
Ишни тугатиш учун 0 ни киритинг ва ни босинг
->175
->170
->180
->168
->170
->0
Ўртача бўй: 172.6 см
2 та одам бўйи ўртачадан ошиқ.
158. Икки ўлчамли массивни клавиатурадан сатр бўйича киритиш ва унинг элементларини устун бўйича йиғиндисини ҳисоблайдиган дастур тузинг.
159. Икки ўлчамли массивни клавиатурадан сатр бўйича киритиш ва унинг элементларини сатр бўйича йиғиндисини ҳисоблайдиган дастур тузинг.
160. Имтиҳон натижаларни қайта ишлайдиган дастур тузинг. Дастур ҳар бир баҳолар учун баҳоларнинг умумий сонидан фоизларни ҳисоблаш керак. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
Имтиҳон натижаларни қайта ишлаш.
Бошланғич маълумотларни киритинг:
Бешлик ->12
Тўртлик ->10
Учлик ->7
Иккилик ->1
Имтиҳон натижалари
-----------------------
Бешлик 12 40%
Тўртлик 10 33.3%
Учлик 7 23.3%
Иккилик 1 0.4%
-----------------------
Ишни якунлаш учун ни босинг.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling