Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Download 377.93 Kb.
bet15/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
жамиятлалида)

ҳисоб даврининг чекланганлиги - молиявий инвестицияларни ҳисобга қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришга доир барча муомалалар тегишли ҳисоб даврида ҳисобга олинган;
тақдим қилиш ва баён қилиш - барча молиявий инвестициялар тўғри туркумланган ва бухгалтерия ҳисоботида моҳияти очиб берилган:
молиявий инвестициялар турлари ва қайтариш муддатларига кўра туркумланган;
молиявий инвестицияларни сотиш ва қайтариш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тўғри туркумланган;
молиявий инвестициялар тўғрисидаги ахборотлар бухгалтерия ҳисоботларига бериладиган тушунтиришларда очиб берилган ва ҳ.к.
Белгиланган мақсадга мувофиқ, аудитор аудиторлик текширувининг қуйидаги асосий вазифаларини белгилайди:
барча ҳужжатлар ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилганлигини аниқлаш;
қўйилмалар тўғри баҳоланганлиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилаётганлигини тасдиқлаш;
молиявий инвестициялар бўйича даромадлар тўғри ва ўз вақтида ҳисобланиши ва олинишини аниқлаш;
узоқ муддатли ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар бўйича бухгалтерия ҳисоби кўрсаткичлари ҳақиқийлигини тасдиқлаш.
“Бешкент пахта тозалаш” АЖ да молиявий инвестицияларни аудиторлик текширувидан ўтказиш вақтида ҳал этиладиган вазифалар қуйидаги 3.1.1- жадвалда келтириб ўтилган.9

Текшириладиган масалалар бўйича етарли далилларга эга бўлиш кўрсатилган фактларни мустақил баҳолаш, йўл қўйилган хато - камчиликларни ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби қоидаларидан четга чиқишларни аниқлашга имкон беради.


“Бешкент пахта тозалаш” АЖ да молиявий инвестициялар аудитининг маълумот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • таъсис ҳужжатлардан нусхалар;

  • акциядорлар реестларидан кўчирмалар;

  • корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғи;

  • молиявий инвестицияларни акс эттирадиган дастлабки ҳужжатлар;

  • бошқа корхоналарга амалга оширилган қўйилмалар суммалари тўғрисидаги гувоҳномалар;

  • акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар сертификатлари;

  • қимматли қоғозлар бўйича сотиб олиш-сотиш ёки қабул қилиш- топшириш далолатномалари;

  • депозит шартномалари;

  • қимматли қоғозларни рўйхатга олиш дафтарлари;

  • кирим ва чиқим касса ордерлари;

  • молиявий инвестицияларни ҳисобга оладиган синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари;

  • молиявий инвестицияларни ҳисобга оладиган синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари;

  • бухгалтерия ҳисобининг счетлари: 0600 «Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счетлар», 5800 «Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счетлар», 4800 «Турли дебиторларнинг қарзларини ҳисобга олувчи счетлар», 5100 «Ҳисоб-китоб счетидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счет», 5000 «Кассадаги



  • пул маблағларини ҳисобга олувчи счет», 5200 «Чет эл валюталаридаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счет» ва бошқа счет гуруҳлари бўйича ҳисоб регистрлари (журнал - ордерлар, Бош китоб ва бошқалар).




Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling