Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Диссертация қисмлари 
Биринчи бўлимда илмий адабиётда мавжуд бўлган назарий ҳолат таҳлили 
амалга оширилади (назариялар, концепциялар ва йўналишлар), яъни улар 
қўйилган мақсадга эришиш учун фойдаланиши лозим ва ўрнатилган мақсадга 
эришиш керакдир.


191 
 
Мавжуд муаммони назарий жиҳатдан ҳал қиладиган барча назарий 
йўналишларни кўриб чиқиш зарурдир. Ҳар бир назарий йўналишнинг 
камчиликлари ва афзалликларини таъкидлаш лозимдир, ҳамда тадқиқот 
объекти ва предметининг ўзага хос томонларини кўрсатиш керак, қўйилган 
мақсадга эришиш учун адекват назарий йўналишнинг мавжудлиги ҳақида 
хулоса қилиш даркордир. 
Иккинчи бўлимда тадқиқотнинг объекти ва предметининг анализи 
келтирилади. Тадқиқот предмети тўғрисида статистик маълумотларни танлаш 
амалга оширилиб, тадқиқот предмети бўйича натижалар анализ қилиниб 
умумлаштирилади.
Учинчи бўлимда, назарий йўналиш, модифицияланган йўналиш, қўйилган 
мақсадга эришиш, диссертация авторефератини тайёрлаш ва таклиф 
қилинадиган назарий йўналишдан фойдаланиш бўйича мисол келтирилади.
Хулоса 
Хулоса иш натижасининг умумий натижасини баҳолаш лозим бўлиб, 
тадқиқотнинг ҳар бир вазифаси бўйича қисқача хулосалар келтирилади. Ҳар 
бир иш бўйича хулоса таҳлил қилиниб, ишни ечиш жараёнида олинган ахборот 
натижаларини ўзида мужассамлаштириши лозим.
Фойдаланилган манбалар рўйхати 
Рўйхат магистрлик диссертациясини бажаришда фойдаланилган манбалар 
таркибидан тузилган бўлиб, улар рус ва хорижий тилда INTERNET манзилида 
қўйилиши лозимдир. Адабиётларга ишораларни манба рўйхатидаги номер 
бўйича кўрсатиб бориш лозим бўлиб, иккита характеристика бўйича 
фарқланади. Ҳар бир формула, расм ва схема учун манба ишорасини бет 
номерига 
кўрсатиш 
лозимдир, 
масалан: 
/7, 
б.70/. 
Магистрлик 
диссертациясининг ҳар бир структуравий қисмини янги бетдан бошлаш 
керакдир. Диссертациянинг бетлари, араб номерлари билан бетнинг паст 
қисмининг ўнг бурчагида охирида қўйилиши зарур.
Бўлимлар араб рақамидаги тартиб номери билан номерланган бўлиб, 
номерлар бетнинг охирида қўйилади. Кириш ва хулоса номерланмайди.
Бўлимчалар араб рақамлари билан ҳар бир бўлим бошида номерланади, 
масалан, 2.3 (иккинчи бўлимнинг учинчи қисми). 
Бўлимлар янги саҳифадан бошланади. Бўлимларнинг сарлавҳаси бош 
ҳарфлар билан ёзилади, бўлимлар қисмларининг номи – кичик ҳарфлар билан 
ёзилади.
Сарлавҳада сўзларнинг ўзгарилиши қабул қилинмайди. Бўлим номининг 
охирида нуқта қўйилмайди. Агар сарлавҳа бир неча сўзлардан иборат бўлса, 
улар нуқта билан ажратилинади. Сарлавҳаларнинг тагини чизиш мумкин эмас.
Иллюстрациялар сиёҳ ёки қора рангли туш билан амалга оширилади, ПК 
матнида терилади. Расмнинг номи расмнинг тагида бўлади. Шарҳловчи ёзувлар 
расм тагидан қўйилади.
Расмларни “Расм” сўзи билан белгилайдилар ва араб ҳарфлари билан 
бўлимлар рақамланади. Масалан, Расм 3.2. (Учинчи бўлимнинг иккинчи 
расми).


192 
 
Жадвал биринчи таърифдан сўнг қўйилади, яъни уни матнга қулай қилиб 
ўқиш лозим бўлиши керак. Жадвалнинг сарлавҳаси ҳам мавжуд бўлиб, у катта 
ҳарф билан бошланади. Жадваллар араб рақамлари билан рақамланади. 
Жадвалдан ўнгда “Жадвал” сўзи тартиб рақами билан қўйилади. Масалан, 
“Жадвал 2.1” (иккинчи бўлимнинг биринчи жадвали).
Барча жадваллар матнида ишоралар келтирилади, масалан “...2.1 
Жадвалда”. Агар уларда изоҳлар бўлса, тенглама ва формулаларни матндан 
алоҳида қаторлар билан ажратиш лозим бўлади.
Белгиларнинг изоҳини формуланинг тагидан, формулалар қандай кетма-
кетликда бўлса, шундай кетма-кетликда келтириш лозимдир. Ҳар бир 
белгининг маъносини янги қатордан бериш лозимдир. Биринчи қаторни 
“қаерда” икки нуқта сўзи билан бошлаш лозимдир.

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling