60
3.2.1.-Чизма
1. Ҳақиқий билимни яратиш функцияси фан биносини қурувчи асосий
функциядир. У кичик функциялар:
1) тавсифлаш
функцияси;
2) тушунтириш функцияси;
3) прогноз қилиш функциясига бўлинади.
2. Фаннинг лойиҳа-конструкциялаш функцияси борлиқни
амалда
ўзгартириш босқичидан олдин келади ва ҳар қандай даражадаги интеллектуал
изланишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу функция мутлақо янги
технологияларни яратиш билан боғлиқ бўлиб, бу давр учун ўта муҳим.
3. Фаннинг маданий-технологик функцияси – инсоннинг билим
фаолияти субъекти сифатида
материалга ишлов бериш, уни ўзлаштириш ва
билим жараёнига жалб қилиш билан боғлиқ.Фаннинг маданий функцияси фақат
самарали натижа, яъни илмий фаолият натижалари маданиятнинг умумий
салоҳиятини ҳам ташкил этиш билан боғлиқ.Бу
функция инсонни фаолият ва
билиш субъекти сифатида шакллантиришни назарда тутади.Илмий билим
ҳаётга чуқур кириб, одамлар онги ва дунёқарашини шакллантиришнинг муҳим
негизини ташкил этади.
4. Фан жамиятдаги жараёнларни ижтимоий тартибга солиш
функцияси – жамият эҳтиёжларига таъсир кўрсатади, оқилона бошқаришнинг
зарурий шартига айланади. Ҳар қандай янгилик далиллар билан илмий
асослашни талаб қилади.Таълим-тарбия тизими онг билан ҳам боғлиқ.