Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

 
5.3.3-Чизма 
Методологик тамойиллар янгини билишга аниқ йўл кўрсатиб бера 
олмайди. Бу нуқтаи назардан улар анча мавҳумдир. Аммо эвристик 
тамойиллардан фарқли ўлароқ, методологик тамойилларни аниқ изчил шаклда 
таърифлаб бериш мумкин. Билиш мазкур ёндашувларни тамойиллар тарзида 
таърифлангунга қадар ҳам қадим - қадимлардан қўлланилиб келинган, аммо 
уларни рефлексия қилиш, муайянлаштириш, уларнинг амал қилиш соҳаларини 
муфассал таҳлил қилш асосан ХХ аср методологиясида амалга оширилди. 
Умуман, методология муайян бир, ҳатто, “Энг муҳим метод” га ҳам 
боғлиқ бўлмайди. “Олим ҳеч қачон фақат битта таълимотга таяниб қолмаслиги, 
ҳеч қачон ўз тафаккур методларини фақат битта фалсафа билан чеклаб 
қўймаслиги керак”.
Методология алоҳида методларнинг оддий йиғиндиси, уларнинг 
“механик бирлиги” ҳам эмас. Методология - турли даражадаги усул ва 
тамойилларнинг фаолият соҳалари, йўналишлари, эвристик имкониятлар
мазмунлар, 
тузилмалар 
ва 
ҳоказоларнинг 
мураккаб, 
яхлит 
ҳамда 
мувофиқлаштирилган тизими.
Илмий билишда турли даражаларда, фаолият соҳаларида ва 
йўналишларда 
турли 
туман 
методларнинг 
мураккаб, 
динамик 
ва 
мувофиқлаштирилган тизими фаолият кўрсатади. Мазкур методлар ҳар доим 
тадқиқотнинг муайян шартлари ва предметидан келиб чиқиб амалга 
оширилади. 
Ҳозирги замон методологияси 
“Case studies” – атамаси прецедентнинг, яъни кузатиш остида бўлган ва тушунтиришнинг 
мавжуд қонунлари доирасига сиғмайдиган индивидуаллаштирилган объектнинг мавжудлигини 
акс эттиради. 
Куматоид - сўзлаётган объектни англатади ва объектларнинг тизимли хусусиятини акс 
эттиради. У вужудга келиши, ҳосил бўлиши, шунингдек йўқолиши, парчаланиши мумкин.
Абдукция - фикр юритиш орқали эмпирик далиллардан уларни тушунтирувчи гипотезага 
юксалишни назарда тутади. 
Эвристик- (юнон.топаман, кашф этаман) - кашф этиш маҳорати. Эвристик тафаккур тарзи 
қўлланилади. 


97 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling