Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дунёнинг энг машҳур кашфиётлари қуйидагилар
8.4.2.-Чизма 1. Кашфиёт: 1). Интелектуал мулк объектларидан бири. Кашфиёт ҳам ижодий фаолият мақсули бўлиб, моддий оламнинг илгари номаълум бўлган қонуниятлари, ҳодисаларини очиш, аниқлаш ҳисобланади. 2) Илгари маълум бўлмаган, объектив равишда мавжуд моддий олам хусусиятлари, қонуният ва ҳодисаларини аниқлаштириш. 16 2. Ихтиро- ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган ва қуйидагиларни белгилайдиган хужжат: кашфиёт ҳамда янгиликлар учун, муаллифлик ҳуқуқини бериш учун. 17 3. Патент- давлат масъул органлари томонидан бериладиган ва қуйидагиларни белгилайдиган ҳужжат: кашфиёт ва янгиликлар учун, муаллифлик ҳуқуқини бериш учун. 18 16 Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т.: Адолат, 2010. -244-бет. 17 Ўша жойда, 364-бет. 18 Ўша жойда, 364-бет 142 Илмий тадқиқот жараёнида кашфиётни очиш бу бажарилган илмий ишнинг ичида энг тараққий этган, ўзида янгиликни сақлаган, ижобий томонларга эга бўлган ва бошқалардан жиддий фарқ қилган унсурни ажратиш демакдир. Илмий тадқиқот жараёнида одатда кашфиёт илмий ишнингичида беркиниб ётган, муаллиф уни оча билиш керак бўлади. Кашфиётни очиш берилган объектлар гуруҳидаги умумий, фойдали ва янги томонларни топиш ва унинг бошқа кашфиётларидан фарқини аниқлаб, ижобий томонларини қўллаб бериш илмий-ижодий фаолиятнинг негизини ташкил қилади. Дунёнинг энг машҳур кашфиётлари қуйидагилар: 1. 1869 йилда Дмитрий Иванович Менделеев томонидан кашф қилинган “Кимёвий элементларнинг даврий системаси (тушига кирган). 2. Эрамиздан аввалги 1550 йилда темирни эритиш технологияси. 3. Транзистор (1948 йилда америкалик олимлар Уильям Шокли, Дж. Бардин ва Уолтер Браттей томонидан кашф қилинган). 4. Шиша (эрамиздан аввалги 2200 йилда Марказий Ўрта ер денгизи бўйларида кашф қилинган). 5. Микроскоп (XVII аср голландиялик табиатшунос олим Антони ван Левенгук томонидан кашф қилинган; лупа билан кифояланмасдан у битни ўрганиш учун ускуна яратади ва сўнг сувни ўрганиб даҳшатга тушади, бир умр чой ва вино ичган). 6. Цементнинг кашф қилиниши ва ундан XVIII асрда қурилиш ишларида фойдаланиш бошланиши инқилобий ҳодиса бўлган. 7. Пўлат эрамиздан аввалги 300 йил илгари Ҳиндистонда кашф қилинган (пўлат пушкалар, ўқ, ёй). 8. Микс ишлаб чиқариш – эрамиздан аввалги 3 минг йилд илгари кашф қилинган. (Дастлаб у мис конларини топиш орқали сўнгра 5 минг йил илгари Кичик Осиёда уни минераллардан олишни ўрганган. 143 9. Рентген нурларининг кристаллар билан дифракцияси (1912 йилда Макс фон Лауе томонидан кашф қилинган ва бу ядро физикасининг ривожланишидаги муҳим қадам бўлди) 10. Пўлат ва чўян эритиш учун мўлжалланган конвенторХIX асрда инглиз муҳандиси Генри Бессемер (1813-1898) томонидан кашф қилинган. Download 4.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling