Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Глоссарий 
1. Тушуниш – илмий билиш, идрок этишнинг ўта муҳим функцияси 
бўлиб, инсон ҳаракатлари, хулқи маъносини очиб беришдан 
иборат. Дастлаб тушуниш категорияси (тоифаси) герменевтикадаги 
турли-туман моҳиятга эга матнлар маъносини очиб бериш, сўнг 
бошқа белгили тузилмалар маъносини изоҳлашга боғлиқ равишда 
таҳлил қилина бошланди. Агар илгари тушунишни фақат муаллиф 
матнини очиб беришдан иборат деб билган бўлсалар, эндиликда у 
бошланғич маънони тўлдириш ва ривожлантиришни назарда тутиб
бу анча чуқур тушунишга олиб келади. 
2. Тушунча – бу фикр бўлиб, унда предметларнинг фарқли 
хусусиятлари ва улар орасидаги муносабатлар акс этади. 
3. Герменевтика (юнон. hermeneuo – изоҳлайман, тушунтираман
– тушунча тарихий жиҳатдан қадимги юнон филологиясида тил 
грамматикаси, тарихий ва бошқа маълумотларни ўрганишга 
асосланган изоҳлаш санъати, адабий матнларни таржима қилиш 
сифатида пайдо бўлди. 
4. Инновация – инглиз тилидан келиб чиққан бўлиб, янгиланиш
ўзгариш деган маънони англатади. 
5. Ихтиро – барча соҳаларда ижобий самара берувчи муҳим янгилик. 
6. Кашфиёт - табиатдаги аввал маълум бўлган ходисаларни 
аниқлаш, қонунлар яартиш. 
7. Нано – юнонча “нанос” сўзидан олинган бўлиб, митти деган 
маънони англатади. 
8. Семиотика – белгилар ва белгили тизимларнинг хоссаларини 
ўрганувчи фан.
9. Символ – моддий нарсалар ва жараёнларнинг белги ёки образ 
тарзи ифодаланган мазумуни, белги. 
10. Тушунтириш – инсон фаолиятида билиш жараёнлари объектига
кирган ва ҳодисаларнинг моҳиятини фикр орқали узатиш, ўзаро 
таъсир ўтиказиш. 
11. Хаос – тартибсизлик, азалий чексиз фазо. 
12. Янгилик 
– фаннинг шу тармоғига ёки умуман фанга улуш 
даражаси; натижалар ҳар хил тусда бўлиши мумкин –
натижалар ёки уларнинг бир қисми янги бўлиши мумкин, 
шунингдек натижаларнинг катта қисми янгилик сифатида 
қайд 
қилинмаслиги 
ҳам 
мумкин. 


144 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling