Экстерналистлар интерналистларни илмий билимларнинг ўсишига
“шахсиз” жараён сифатида қарайди, деб таъкидлайди.
Нима учун 16-17 асрлардаги илмий инқилоб Шарқда эмас, балки Европада
юз берган, ахир Хитой, Ҳиндистон, Араб давлатлари ўз вақтида маданий
ривожланишда Европадан анча олдинда бўлгани, бу саволга интерналистлар
жавоб бера олмайди. Чунки бу ерда сабабларни фан ичида эмас, балки фан
мавжудлигининг ижтимоий сабабларидан излаш керак.
Бунга жавобан интерналистлар экстернализм фан ютуқларининг ноилмий
омилларга боғлиқлигини бир ёқлама ва юзаки талқин қилишини важ қилиб
кўрсатишади. Фан ютуқлари ижтимоий эҳтиёжлар шаклланишига таъсир
кўрсатишини эътиборга олмайди.
Экстернализм ва интернализм йўналиши намоёндалари учун умумий
бўлган фикрга кўра, фан ўрта асрлардан янги даврга ўтиш жараёнида маданият
тарихидаги оламшумул воқеадир.
5. Сциентизм – (жамиятнинг маданияти ва маънавий ҳаётида фаннинг
ролини мутлоқлаштирувчи концепция) ва антисциентизм (фан, билим).
Сциентизм фанни “мавҳум”, “тажрибага асосланмаган” фалсафага қарши
қўяди. Фан-техника тараққиётининг ижобий жиҳатларини мутлақтираштиради.
6. Антисциентизм –назарий тафаккур йўналиши эса фан, билим, деб
аталади. Фалсафий билишни илмий билишдан ажратади, уни илмий билиш
билан мувофиқ эмас, деб эълон қилади, у оқилоналикни камситади ва мистика,
интуиция, ирода ва шу кабиларни мутлақлаштиради.
Фаннинг микроконтексти ва макроконтексти
1. Фаннинг микроконтексти – у ёки бу давр шароитида ишлаётган илмий
ҳамжамият хусусиятларига фаннинг боғлиқлигини англатади.
2. Фаннинг макроконтексти – фан ривожланувчи кенгроқ ижтимоий-
маданий муҳитдаги боғлиқликлар ҳақида баҳс этади. Ҳар бир жамият ўз
маърифатли ривожланиш даражасига мос келувчи фанга эга бўлади.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |