45
2.4. Илмий ижодий фаолиятида олимнинг шахсий фазилатлари
Олим ўз профессионал тайёргарлиги жараёнида зарур билим ва
методларни эгаллаб олади, шу билан бирга исботлаш намуналарини, асослаш,
текшириш, назария ва далилларни белгилаш усулларини ҳам ўзлаштириб
олади. Натижада унда илмийликни тушунишни
белгилайдиган интуиция
(синчиклаб қараш) пайдо бўлади.
Бугунги кунда илмий билимнинг ўзига хос хусусиятларини,
инсон ва
жамият ҳаётидаги ўрнини чуқур англаш ҳар бир зиёли инсон учун зарур.
Ўзбек олими О. Файзуллаев “ХХ аср зиёлилари: устозларим ва
сафдошларим” (2008)
асрида таъкидлаганидек, “илм-фанга, ижодга қизиқиш
ҳиссини болаларда ёшликдан уйғотиш масаласига мактаб, ота-оналар, олимлар
кўпроқ эътибор беришлари лозим. Шу билан бирга илмда ёши ўтиб қолди,
деган гап бўлмайди”. Дарҳақиқат, бу фикрда илмий-ижодий фаолиятнинг
ахлоқий ва гуманистик жиҳатига эътибор берилганлигини кузатиш мумкин.
Зеро, илмий-ижодий фаолиятда ҳақиқий муваффақиятга эришиш учун олимлар
ўзларининг ақлий имкониятларини тўлиқ
ишлата билишлари, яширинган
қобилиятларини кашф қилишлари ва уни ривожлантиришлари ҳамда ўз ақлий
ва ижодий бойликларини бошқаришни ўрганишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: