Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

2.3.5-Чизма 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Илмий тадқиқотнинг мақсадиюзага келган муаммоларни ҳал 
қилиш, олинган ечимлардан воқеликни амалий-ижодий ўзлаштиришда, 
борлиқнинг моҳиятини янада теран билиш, тушуниш ва англаб етишда 
фойдаланишдир. 
Олимнинг ижодий фантазияси: 
1) Абстаркциялар яратишда намоён бўлади. 
2) Эксперимент илмий ижоднинг (олим ижоди) ўзига хос воситаларидан
бири. 
3) Илмий эксперимент ўтказиш. 
4) Илмий назарияси билан боғлиқ. 
Илмий тадқиқот фаолиятининг муҳим механизми тафаккур асосида инсон 
борлиқни чуқур ва ҳар томонлама билиш имкониятига эга бўлади. 
Илмий изланиш жараёнида олим ихтиёрий ёки беихтиёр яратувчанликка 
йўналтирилган хаёл 
суради. 
Ижодкор 
одам ўз навбатида 
фидойи бўлади. 
Биринчидан, даҳолар 
томонидан яратилган нарсани 
ривожлантиради. 
Иккинчидан, янги даҳолар 
яратилиши учун замин 
яратади. 
Истеъдод 
Ҳақиқий олимлик, ҳақиқий ижодкорлик – бу 
игна билан қудуқ қазишдек мааққатли иш. Буни 
билган одам билади, билмаган билиб олиши зарур. 
Шавкат Мирзиёев, 
 2017 йил 22 декабрь. 


45 
 
2.4. Илмий ижодий фаолиятида олимнинг шахсий фазилатлари 
Олим ўз профессионал тайёргарлиги жараёнида зарур билим ва 
методларни эгаллаб олади, шу билан бирга исботлаш намуналарини, асослаш, 
текшириш, назария ва далилларни белгилаш усулларини ҳам ўзлаштириб 
олади. Натижада унда илмийликни тушунишни белгилайдиган интуиция 
(синчиклаб қараш) пайдо бўлади. 
Бугунги кунда илмий билимнинг ўзига хос хусусиятларини, инсон ва 
жамият ҳаётидаги ўрнини чуқур англаш ҳар бир зиёли инсон учун зарур. 
Ўзбек олими О. Файзуллаев “ХХ аср зиёлилари: устозларим ва 
сафдошларим” (2008) асрида таъкидлаганидек, “илм-фанга, ижодга қизиқиш 
ҳиссини болаларда ёшликдан уйғотиш масаласига мактаб, ота-оналар, олимлар 
кўпроқ эътибор беришлари лозим. Шу билан бирга илмда ёши ўтиб қолди, 
деган гап бўлмайди”. Дарҳақиқат, бу фикрда илмий-ижодий фаолиятнинг 
ахлоқий ва гуманистик жиҳатига эътибор берилганлигини кузатиш мумкин. 
Зеро, илмий-ижодий фаолиятда ҳақиқий муваффақиятга эришиш учун олимлар 
ўзларининг ақлий имкониятларини тўлиқ ишлата билишлари, яширинган 
қобилиятларини кашф қилишлари ва уни ривожлантиришлари ҳамда ўз ақлий 
ва ижодий бойликларини бошқаришни ўрганишлари лозим. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling