Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

4.3.2-Расм 
 


74 
 
4.3.3-Чизма 
  
4.3.3-Чизма 
Илмий далилнинг бир-бири билан боғлиқ 3 таркибий элементи 
(структураси) мавжуд: 
1. Лингвистик - ҳар қандай далил муайян гап билан боғлиқ. 
Илмий далиллар, эмпирик гипотезалар ва эмпирик қонунлар фақат 
ҳодисалар ва жараёнлар қандай юз бериши ҳақида билим беради, бироқ 
улар ҳодисалар ва жараёнлар нима учун айнан шундай тарзда юз беради
деган саволга жавоб бермайди, уларнинг сабабларини тушунтирмайди. 
Фан ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаш, илмий далиллар замирида ётган 
жараёнлрнинг моҳиятини тушунтириш, вазифаси илмий билимнинг олий 
шакли назария доирасида ҳал қилинади. 
Ф.Бэкон ўз билиш назариясида эмпирик далилларнинг аҳамиятини 
улуғлайди. Унинг фикрича, “Соф эмпирик олим чумолига ўхшаб 
фақат далилларни йиғиши в улар билан кифояланади, соф 
рационалист, назариётчи эса, аксинча, далилларга эътибор бермай
ўргимчакка ўхшаб ўз-ўзидан назарий тўр тўқийди, бироқ ҳақиқий 
олим асаларига ўхшаб ҳар хил гуллардан материал йиғади ва уларни 
ўз ихтиёрига кўра тасарруф этади.” 


75 
 
2. Перцептив элементи - далилни аниқлашда амал қиладиган ҳиссий образ 
йиғиндси. 
3. Моддий-амалий элементи - асбоблар ва воситалар йиғиндиси, амалий 
ҳаракатлар йиғиндиси. 
 
4.4. ФАН РИВОЖИДА ЭКСПЕРИМЕНТНИНГ РОЛИ 
 
Эксперимент (латинча тажриба, намуна) - ўрганилаётган жараёнга фаол 
ва изчил аралашиш, экпериментнинг мақсадларига мувофиқ махсус яратилган 
ҳамда назорат остига олинган шароитларда тадқиқ қилинаётган объектни 
тегишли тарзда ўзгартириш ёки уни акс эттириш. 
Эксперимент - фанда нарса ва ҳодисаларни сезги предмет фаолияти 
билан тадқиқ қилиш, ўрганиш. У кузатишга қараганда юқорироқ даражадаги 
билиш усули. Эксперимент тегишли тажриба мосламаларини татбиқ қилиш 
ёрдамида объектга таъсир кўрсатади. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling