Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
ифодасини топади. Ҳар қандай муаммо ўзагини бош масала ташкил этади
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
ифодасини топади. Ҳар қандай муаммо ўзагини бош масала ташкил этади.
Мураккаб муаммо бир қанча алоҳида муаммоларга бўлиниши ва тегишли айрим масалаларда ўз аксини топиши мумкин. Бироқ муаммонинг муҳим хусусияти шундаки уни ечиш, уни ифодаловчи масалаларга жавоб топиш учун “эски” билим доирасидан четга чиқиш лозим. Умуман, масалага келсак, уни ечиш учун “эски” билимнинг ўзи кифоядир. 72 4.2.2-Чизма 4.3. Илмий фаолиятда далилларнинг роли Илмий муаммони қўйиш, унинг ечимини топиш, илгари сурилган қоидадаларни текшириш учун объектив ҳақиқий аниқланган билим зарур. Бу ҳаққоний илмий билим илмий ижодда таниладиган далил ҳисобланади. 4.3.1-изма Субъектив далил Муам мо қў йилишида қуйидаги босқичл арга эът ибор бериш л озим Далил-билимнинг тасдиқланган бойлигига айланган моддий ёки маънавий дунё ҳодисаси, бирон-бир ҳодиса, хосса ёки муносабатни қайд этишдир. Субъектив далил мазкур воқеа-ҳодисаларнинг субъект томонидан назарий таҳлил қилинишидир. Объектив далил бу эмпирик даража эксперимент ва кузатишлар натижасида олинади. 73 “Далил” атамаси маънолари: - Борлиқ, ҳодисаси асос қилиб олиш мумкин бўлган воқеа, ҳодиса, ҳолат сифатидаги далил. - Борлиқнинг англаб етилган воқеалари ва ҳодисаларини белгилаш учун қўлланилади. - Далиллар мураккаб тузилишга эга. Улар борлиқ ҳақидаги ахборот, далил талқини, уни олиш ва тавсифлаш усулини ўз ичига олади. - Илмий далиллар назария билан бевосита боғлиқ. Назариялар ёрдамида эмпирик тадқиқотнинг вазифалари аниқланади. - Далилнинг ишончлилиги кўп жиҳатдан у қайси усулда, қандай воситалар ёрдамида олинганлиги билан белгиланади. - Далил - бу ўтмишга ёки ҳозирги даврга тегишли, лекин келажакка тегишли эмас. - Далиллар - бу фанни фалсафа ва диндан фарқлаш имконини берадиган фаннинг асосий омили. Фалсафа ҳам, дин ҳам бундай далилларни ва умумлаштиришларни яратмайди. - Далил - (лотинча faktum юз берган ҳодиса) - ҳақиқийлиги аниқ белгиланган даъво кўринишидаги билим. - Далил - бу содир бўладиган воқеа. У эмпирик билимни ўзида ифодалайди. - Далил - амалда аниқланган, уйдирма бўлмаган воқеа, ҳодиса. - Далил - бу билиш мумкин бўлган ҳодиса. - Фанда далиллар назарий мулоҳазаларнинг ахборот манбаи ва эмпирик асоси, ҳақиқий мезони. - Назария ва далилнинг концептуал асосини шакллантиради. - Ҳақиқий далилларни ҳақиқий бўлмган далиллардан фарқлаш керак. - Илмий далил эмпирик билимнинг натижаси ҳисобланади. Download 4.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling