77
4.4.3-Чизма
Моделли экперимент:
1.
Идеал эксперимент: ҳодисани турли мураккаб ҳолатдардан ажратиш,
ҳодисани соф кўринишда ўрганиш имконини беради.
2.
Реал эксперимент: аниқ.
3.
Фикрий эксперимент: табиий, техникавий, иқтисодий, гуманитар
фанларда фойдаланилади.
Мақсади-ўрганилаётган объектнинг янги жиҳатлари ва
хоссаларини кашф
этади.
Глоссарий
1.
Глобал муаммолар – муайян мамлакатлар ва минтақаларгина эмас,
бутун дунёга ҳам даҳилдор бўлган даврнинг умуминсоний
муаммолар мажмуи.
2.
Далилланган эссе – бу қўйилган саволга
далилланган жавоб мавжуд
бўлган ёзма ишдир. Муаллиф муайян позицияга эга ва уни ҳимоя
қилади, ўз позициясини қувватлаш учун бир қатор далилларни тақдим
этади. Мақсад – муаллиф ўзи қўллайдиган нуқтаи назарга бошқаларни
ҳам ишонтиришни хоҳлайди.
78
3.
Илмий муаммо - бу билишни ривожлантириш жараёнида
объектив тарзда вужудга келадиган масала ёки ечими амалий
ёки назарий манфаат касб этадиган масалалар мажмуидир. У
айни шу пайтгача эришилган билимлар
даражасининг етарли
эмаслигини идрок этиш, қайд қилиш бўлиб, бу янги
фактлар, алоқалар, қонунларнинг,
мавжуд назариялардаги
мантиқий хатоларни аниқлаш оқибати ёки амалиётнинг олинган
билимлар доирасидан четга чиқишни талаб этадиган янги
эҳтиёжларининг пайдо бўлиши оқибати ҳисобланади.
4.
Мониторинг — бу тадқиқот натижаларининг
доимий назорат
қилиниши, мунтазам кузатиб борилиши.
5.
Муаммо бу билим билан билмаслик ўртасидаги ўзига хос
чегарадир. У олдинги билим етарли бўлмаган, янги билим эса
ҳозирча ривожланган шаклга эг бўлмаган ҳолатда пайдо бўлади.
6.
Муаммони қўйиш – илмий билиш жараёнида дастлабки босқич.
Муаммони аниқ тушуниш ва номаълум нарсаларни ажратган ҳолда
уни таърифлаш лозим.
7.
Муаммонинг ифодаланиши — бу, ўз моҳиятига кўра,
илмий
тадқиқот мазмунининг кристаллаштирилишидир. Шунинг учун
муаммонинг тўғри қўйилиши — бутун иш муваффақиятининг
гаровидир.
8.
Эксперемент – ҳодислар ва объектлар ўртасидаги алоқалар ҳақида
билим олиш ёки яъни ҳоссаларини билишга ёрдам берувчи эмперик
билиш методи.
Do'stlaringiz bilan baham: