Технологиянинг мақсади: мазкур технология таълим олувчиларда
муайян мавзу бўйича ўзлаштирилган касбий ахборотларни мустаҳкамлаш,
анализ-синтез қилиш, такрорлаш, баҳолаш ва мустақил-ижодий ишлаш
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур технологиядан
мавзуга мос равишда уй вазифаларини такрорлашда, баҳолашда ва назорат
ишларида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Технологияни амалга ошириш тартиби:
иштирокчилар тўрт кишидан иборат кичик гуруҳларга бўлинади ва
уларга аниқ мавзу бўйича тайёрланган тарқатма материаллар тарқатилади;
берилган ҳаракат ҳусусиятлари ичидан ўзлари тўғри деб топган
ҳаракатни кўрсатилган катаклар ичига махсус белгилар (+, -, Х, Y) билан
белгилаш тушунтирилади;
ҳар бир гуруҳ аъзоси индивидуал тарзада кўрсатилган катакларга ўз
жавобларни белгилайди ва ўқитувчи навбатдаги босқичда гуруҳларнинг
жавоблар варақасини соат стрелкаси тартибида алмаштиради;
бу ҳаракат то ҳар бир гуруҳнинг дастлабки иши ўзига қайтиб
келгунига қадар такрорланади. Тарқатма материаллар ўз эгаларига етиб
келганидан сўнг ўқитувчи тўғри жавобларни ўқиб эшиттиради.
иштирокчилар тўғри жавобларни дастлабки белгилари бўйича
текшириб, ҳар бир тўғри жавобни «1» балл билан баҳолайдилар.
тренинг якунида ўқитувчи баҳолаш мезонини ўқиб эшиттиради ва
ҳар бир иштирокчи йиғган тўғри жавоблари бўйича ўз-ўзини баҳолайди.
(Масалан, ҳаракатлар 12 та бўлса, бунда: 11-12 тўғри жавоб учун «аъло», 9-
10 та тўғри жавоб учун «яхши», 6-8 та тўғри жавоб учун «қониқарли» баҳо
берилади).
тренер баҳоларга аниқлик киритади ва машғулотнинг зарурий
жиҳатларини умумлаштириб, хулосалайди.
Намуна: “Таълимни ташкил этиш шакл, метод ва воситалари”
мавзусидаги ишланма.
Шакл, метод ва воситалари
Шакл
Do'stlaringiz bilan baham: |