Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 0.79 Mb.
|
умумий тилшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Прага стурктурализми
Структурализм
Структурализм - структурал лингвистика ХХ асрнинг 20 йилларининг охирроғида (1926) юзага келиб, ҳозирги замон тилшунослигининг ўзига хос етакчи оимларидан, йўна-лишларидан бири бўлиб олди. Ушбу тилшунослик тил структурасини (урилишини) тил назариясининг асоси деб билди. Структурал лингвистика тилни ишоралар (белгилар) системаси сифатида ўрганади ва унинг шартли белгилик ҳусусияти билангина изиади. У тилдаги белгиларнинг муносабатлари, оппозициялари ёки функцияларига алоҳида эътибор берганидан тил бирликларидан бири мавжуд бўлгани учунгина бошаси мавжуддир деб ҳисоблайди. Структурал лингвистика ўзаро муносабатлардан мустаил равишдаги материянинг ёки реалликнинг бўлишини инкор илади. Шунга кўра лингвистик бирликлар муносабатлар орали белгиланиши лозимлигини қайд этади. Ваҳоланки лингвистик бирликлар бирламчи бўлиб, улар орасидаги муносабат шу бирликлар мавжуд бўлгани учунгина мавжуддир.1 ¥озирги даврда структурализмнинг асосий мактаблари учта бҲлиб, улар Прага структурализми, Америка структурализми ва Копенгаген структурализми номи билан аталади. Прага стурктурализми Прага структурализми 1926 йилда Чехословакиянинг пойтахти Прага шаҳрида ташкил топди. Айни структурализм умумий тилшуносликда функционал лингвистика номи билан ҳам юритилади. Ушбу мактабнинг функционал тилшунослик деб аталиши асосида тил бирликларининг ҳар бири муайян функцияга эгалиги, уларнинг тилда (нутқда) муайян вазифани бажариш ғояси ётади. Функционал лингвистика мактаби вакиллари: В. Матезиус, Б. Трнка, И. Вахек, Б. Гавранек, Н.С. Трубецкой, Р.О.Якобсон, С.И.Карцевский ва бошқалар. Прага мактаби таълимотининг асосий ғоялари қуйидагилар: Тилшунослик – Ҳз объектига эга бҲлган мустақил фан. Тил – система. Тил – функционал система. Яъни тил муайян мақсадга йҲналтирилган ифода воситалари системасидир. Фонология – назарий фонология. Фонеманинг сҲз ва морфемаларни фарқлаш қобилиятига эгалиги. Фонема тилнинг энг кичик фонологик бирлиги. Нутқ товушлари фонеманинг моддий символлари, белгилари, фонеманинг нутқдаги реаллашиши. Демак, фонема билан товуш фарқланади. 5. Синхрония ва диахрония. Прага структуралистлари тилни тадқиқ қилишда, асосан, синхронияни – синхрон методни илгари сурадилар. Шу билан бирга улар тилнинг моҳиятини очишда диахронияни – диахрон методни ҳам ҳисобга оладилар. Яъни улар диахронияни инкор қилмайдилар. Демак, тилни – тил ҳодисаларини, бирликларини таҳлил қилишда синхрония ва диахрония диалектик боғлиқ ҳолда олинади. 6. Тил белгиси бҲлган сҲз – мустақил бирлик. У вазифасига, номланишига кҲра номинатив фаолият маҳсули бҲлиб, жамиятда номинатив функция бажаради. 7. Тилнинг морфологик системаси морфема билан белгиланади. 8. Гапнинг актуал бҲлиниши масаласи ва бошқалар. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling