Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet33/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Копенгаген структурализми

Копенгаген структурализми ХХ асрда - 30 йилларнинг бошларида Данияда ташкил топди. Тилшуносликдаги бу йҲналиш глоссематика1 деб ҳам аталади.


Копенгаген структурализмининг асосчиси Луи Ельмслев (1899-1965) бҲлиб, Ҳзи яратган мактабга 1936 йилда глоссемати-ка номини берди. Бу билан олим тилга, тил ҳодисаларига аввалги тилшуносликлардан фарқли янгича нуқтаи назардан ёндашаётганлигини алоҳида қайд этади.
Копенгаген структурализмининг - глоссематиканинг наза-рий асослари Л. Ельмслевнинг «Умумий грамматика принцип-лари» (1928), «Келишик категорияси» (1935,1937), «Тил ва нутқ» (1942) ва, айниқса, «Лингвистик назария асослари» (1943) каби асарларида баён қилинади.
Даниялик В.Брёндаль, Х. Ульдаллар ҳам глоссематика мак-табининг вакиллари ҳисобланади.
Глоссематикларда тил синхрон - ҳозирги бир даврдаги соф муносабатларнинг мавҳум системаси сифатида берилади. Бунда ҳар бир конкрет тилнинг Ҳзига хослиги, хусусиятлари инкор қилинади. Улар «тилшунос тилнинг реал элементлари орасидаги Ҳзаро муносабатни эмас, балки тилдаги замон ва макон чегараси бҲлмаган муносабатлар структурасинигина текшириши лозим, деган универсал таълимотни яратмоқчи бҲладилар. Шундай қилиб, «муносабатлар лингвистикаси» биринчи Ҳринга қҲйилиб, реал тиллар, уларнинг товуш материяси ва маъно масаласи иккиламчи ҳодисалар деб қаралади”.2
Л.Ельмслев Ф.де Соссюрнинг тил ва нутқ антиномиясига муносабат билдирар экан, у нутқни индивидуал жараён (акт) сифатида тушуниб, унга схема – тил схемаси, норма – тил нормаси (меъёри) ва узус – тил узусини зид қҲяди.
Схема – тил схемаси Ҳзининг ижтимоий амалга ошишига ва моддий воқелашишига боғлиқ бҲлмаган алоҳида соф формадир.
Норма – тил нормаси (меъёри) муайян ижтимоий реаллашишига кҲра аниқланувчи, аммо батафсил баён қилинишига боғлиқ бҲлмаган моддий формадир.
Узус – тил узуси муайян ижтимоий жамоада қабул қилинган ва кузатилаётган воқеликдаги фактлар билан аниқланувчи малакаларнинг жамидир.
Л.Ельмслев конкрет, индивидуал нутқ актининг тил узуси билан яқиндан зич алоқада эканлигини, унинг тил узуси билан тилнинг моддий жиҳатини ташкил қилишини алоҳида қайд этади.1
Глоссематикларнинг ғоявий раҳбари Л.Ельмслев Ф.де Соссюр таълимотидаги ифодаланувчи ва ифодаловчи анти-номияни - ушбу терминларни мазмун плани ва ифода плани терминлари билан алмаштиради.
Ифода плани термини остида тилнинг ташқи, товуш томони тушунилади.
Мазмун плани термини остида эса тилда Ҳз ифодасини топувчи, ифодаланувчи фикрлар, ғоялар тушунилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling