Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet24/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Расмус Раск

Ф.Бопп билан деярли бир вақтда, аммо унга мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳинд-Европа тилларининг қиёсий-тарихий тадқиқи билан даниялик буюк тилшунос проф. Расмус Христиан Раск ҳам шуғулланди.


Р.Раск 1811 йилда «Исланд тили бўйича қўлланма» номли биринчи ишини эълон қилди. Ушбу тадқиқотидаёқ Ф.Боппдан ҳам олдин грамматик кўрсаткичларни, айниқса, қўшимчаларни қиёслашнинг муҳимлигини айтиб ўтди. Айни вақтда у, Бопп ғояларини тўлдирган ҳолда, лексик қиёслашга ҳам катта аҳамият берди ва бу жараёнда даставвал энг зарурий тушунчалар, ҳодисалар ва предметлар билан боғланган лексикани ҳисобга олинишини тўғри таъкидлади.
1818 йилда Р.Раскнинг «Қадимги шимол тили соҳасидаги тадқиқот ёки исланд тилининг келиб чиқиши» номли асосий асари эълон қилинди. У тадқиқотда герман, литва, славян, лотин ва грек тилларининг қариндошлигини исботлаб берди.
Ушбу асарнинг 2-қисми «Фракий тили ҳақида» номи билан 1822 йилда нашрдан чиқди. Ишда исланд тилининг ўрнини белгилаган ҳолда унинг гот тиллари гуруҳига ва фракий (грек ва лотин) тилларига бўлган муносабатини ўрганади.
Р.Раск асарларида сўзларнинг ўз маъноларини ўзгартириши мумкинлигига эътибор беради. Шунингдек, туб ва ўзлашган сўзларнинг ўзига хос хусусиятларини қайд этади, лисоний ҳодисаларни тадқиқ қилишда сўзни мукаммал морфологик таҳлил қилиш лозимлигини тавсия қилади.
У болтиқ тиллари славян тиллари билан маълум боғлиқликка эга бўлса-да, аммо айни тиллар ҳинд-Европа тилларининг мустақил шаҳобчаси, тармоғи ҳисобланади, деган ҳаққоний фикрни биринчи бўлиб илгари суради.
Р.Раск, Ф.Боппдан фарқли, ҳинд-Европа тилларини бошқа тил оилалари (масалан, кавказ-яфетик тиллари ва Индонезия тиллари) билан қориштирмайди. Шунингдек, у ўз тадқиқот-ларида санскрит тилига мурожаат қилмайди.
Хуллас, Р.Раск тилшунослик тарихида қиёсий-тарихий методнинг ва германистика фанининг асосчиларидан бири сифатида фахрли ўринни эгаллайди.


Якоб Гримм

Машҳур немис тилшуноси Якоб Гримм (1785-1863) қиёсий-тарихий метод ёрдами билан герман тилларини тадқиқ қилди. Я.Гриммнинг тўрт томдан иборат «Немис грамматикаси» асари тилшунослик тарихида муҳим ўрин тутади. У ушбу салмоқли асарида немис тили тарихий грамматикасини бошқа барча герман тиллари билан қиёслаган ҳолда беради.


Асар 1- томининг биринчи нашри 1819 йилда, мазкур томнинг бутунлай, тубдан ўзгарган иккинчи нашри 1822 йилда чоп этилади. Айни томдан герман тилларининг тарихий фонетикаси ҳамда герман тилларидаги ундошларнинг силжиши, «кўчиш» қонуни ўрин олган. Яъни Я.Гримм (Р.Раск, Я.Бредсдорфлар каби) ундошларнинг силжишини исботлаб беради. Масалан, ҳинд-Европа тилларининг нафас товушлари (ёки нафас билан айтиладиган товушлар) ёки портловчи ундошлар bh, dh, gh – герман тилларидаги b, d, g товушларига ўзгарган-силжиган, кўчган ёки ҳинд-Европа тилларига оид b, d, g – герман тилларида р, t, к га; ҳинд-европача р, t, к – германча f, th, h га силжиган, кўчган, ўтган.
Ушбу жараён фонетик қонунларнинг тан олинган дастлабки, биринчи намунаси эди. «Немис грамматикаси» асарининг барча томлари 1837 йилда якунланди.
Я.Гриммнинг «Немис тили тарихи» асари эса 1848 йилда эълон қилинади. У жамият тарихини ўрганишда тилнинг асосий, энг муҳим манба эканлигини айтади ва тилни у ёки бу халқнинг маданий-тарихий тараққиётининг маҳсули деб ҳисоблайди. Шунга кўра Я.Гримм «Бизнинг тилимиз бизнинг тарихимиздир» деган ғояни илгари суради. Ҳақиқатан ҳам – шундай Я.Гримм ушбу асарида «Халқлар ҳақида суяклар, қуроллар ва мозорларга қараганда жонлироқ гувоҳ бор. Бу тилдир», дейди.
Я.Гримм «Немис луғати» асарида (биринчи томи 1854 йилда, охирги томи 1960 йилда эълон қилинди) немис шоири Лютердан тортиб Гётегача бўлган немис тили лексикасини қамраб олишга, кўрсатиб беришга ҳаракат қилди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling