Назорат ва муҳокама учун саволлар
Сервис институти тушунчаси?
Сервис хизматлари, эҳтиёжлар ва ижтимоий хаётнинг бошқа ҳолатлари билан ўзаро алоқаларини умулаштиринг!
Модернизация хизмат кўрсатиш соҳаси учун қандай имкониятларни яратиб беради?
Модернизация қилишнинг шартларини санаб беринг!
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010
Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й
Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008
www.lex.uz
www.ziyonet.uz
Мавзу 2. Сервис соҳасининг рақамли иқтисодиёт шароитидаги ўрни ва аҳамияти
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг замонавий ва самарали йўлларини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга ҳар томонлама қулайлилар яратиш, жумладан истеъмолчилар учун товарларни харид қилишда барча томонлама қулайликларни яратиш ҳозирги замон иқтисодчи олимлари олдида турган асосий масалалардан бири ҳисобланади.
2.1. Сервис соҳасининг рақамли иқтисодиёт шароитидаги ўрни
Ишлаб чиқаришни замонавий ривожлантириш, бозор тушунчаси ва функциялари унинг элементлари, бозор турлари ва субъектларини ҳамда бозорнинг иқтисодий моҳияти иқтисодиётда муҳим ўринга эгадир. Шунинг учун ушбу мавзуда талабаларга юқорида келтирилган маълумотлар асосида кенг тушунчалар берилган.
Режа:
Рақамли иқтисодиёт шароитида сервис соҳасининг аҳамияти.
Сервис соҳасининг тарихий ривожланиши.
Рақамли иқтисодиёт шароитида сервис соҳасининг аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |