Рақамли иқтисодиёт


Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш


Download 468.33 Kb.
bet75/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

3. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

Сервис корхоналарида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг билим ва илм даражасини кўтариш, касб маҳорати ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқ ва корхоналарда бу борада олиб борилган фаолият натижаларига кўра, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома ёки сертификат топширилади.


Сервис корхоналарида кадрлар малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйидагилар зарур:

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёр­лаш тизими фаолиятида янгича таркиб, мазмун ҳамда бу тизимни бошқаришни шакллантириш;

  • юқори малакали ўкитувчи - мутахассис кадрлар тайёр­лаш ва соҳани улар билан тўлдириб боришни таъминлаш;

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни кайта тайёр­лаш тизимининг бу соҳада рақобатга асосланган муҳитини шакллантириш ва самарали фаолият олиб боришни таъминловчи норматив базасини яратиш;

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёр­лаш таълим муассасаларини давлат аттестацияси ва аккреди­такиясидан ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жо­рий этиш;

  • иқтисодиётнинг давлат ва нодавлат секторлари, мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот ва муассасаларнинг талаб-эхтиёжларига мувофиқ кадрлар ва мутахассисларни илдам кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъмин­ловчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

  • профессионал тренингнинг илғор технология ва ускуналарини, шунингдек, мураккаб, фан ютуқларини талаб қилувчи технология жараёнлари имитаторларини ишлаб чиқиш, яратиш ва амалий ўзлаштириб олиш.

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида ҳалқаро ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади. Бу муаммони ҳал этиш учун ҳамкорликнинг ҳалқаро-хуқуқий базаси яратилиши, унинг устувор йўналишлари рўёбга чиқиши, халқаро таълим тизимлари ривожлантирилиши, мутахассислар алмашиши кенгайиши керак.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling