Рақамли иқтисодиёт


Кадрлар, уларнинг таркиби ва тузилиши


Download 468.33 Kb.
bet74/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

2. Кадрлар, уларнинг таркиби ва тузилиши

Кадрлар (ходимлар) — бу муайян касбни эгаллаш бўйича тайёргарликни ўтган, амалий тажриба ва меҳнат кўникмасига эга, ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлган кишилардир.


Кадрларга бўлган талабни аниқлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан оқилона фойдаланиш, кадрларнинг меҳнати бўйича режалаштириш ва ҳисобга олиш ва бошқа йўналишлар билан мужассамлаштириш учун ходимларни гуруҳларга ажратиш, яъни таснифлаш зарур.
Сервис хизмат кўрсатиш, хўжалик фаолиятида қатнашишига қараб саноат тармоғида банд бўлган барча кадрлар икки гуруҳга бўлинади:

  • саноат ишлаб чиқариши ходимлари;

  • носаноат ишлаб чиқариши ходимлари;

Маҳсулот ишлаб чиқариш доирасида банд бўлган ходимларнинг барчаси саноат ишлаб чиқариши ходимлари гуруҳига киради. Саноат ишлаб чиқариши ходимлари, ўз навбатида, бажарадиган функциясининг тавсифига қараб қуйидаги категорияларга бўлинади:
1.Ишчи ходимлар;
2.Муҳандис-техник ходимлар;
3.Хизматчилар;
4.Иш бажарувчи кичик ходимлар;
5.Қоровуллар ва ўт ўчирувчилар, яъни корхонани қўриқлайдиган ва ёнғиндан муҳофаза қилувчи ходимлар.
Саноат ишлаб чиқариши ходимларнинг энг муҳим ва жуда кўп қисми ишчилар бўлиб, улар маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)да бевосита қатнашадилар, жиҳозларни таъмирлайдилар, меҳнат буюмлари ва тайёр маҳсулотни бир ердан иккинчи жойга ташийдилар ва ниҳоят таъмирлаш - қуриш ишларини бажарадилар.
Ишчилардан кейинги ўринда муҳандис-техник ходимлар туради ва улар раҳбар ходимлар ҳисобланади. Уларга директорлар, бошқарувчилар, уларнинг муовинлари, бош мутахассис­лар, хизмат кўрсатиш бўлимларининг раҳбарлари киради.
Хизматчилар категориясига ҳужжатларни тайёрловчи, улар­ни расмийлаштирувчи, ҳисоб ва назорат ишларини бажарувчи, хўжалик хизматини бажарувчи (агентлар, кассирлар, иш юритувчилар, котибалар, статистлар ва бошқа)лар киради.
Тармоқ ва корхона фаолиятини режалаштириш ва таҳлил этишда, айниқса, меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш, ўртача иш ҳақини, кадрлар қўнимсизлигини аниқлаш учун ходимлар­нинг ўртача сони кўрсаткичи кўп ишлатилади.
Кадрлар салоҳиятини миқдорий бахолаш билан биргаликда уларни сифат жиҳатдан ҳам тавсифлаш керак бўлади. Бу жиҳатлар ходимларнинг профессионал ва малакавий фазилатлари билан белгиланади. Бу борада, биринчи ўринда «мутахассислик», «ихтисослик», «малака» деган тушунчалар юзага келади.
Мутахассислик — бу, маълум бир ёки бир неча турдаги ишларни амалга ошириш учун инсонга зарур бўлган билимлар ва малакалар йиғиндиси. Масалан, иқтисодчи, маркетолог, воситачи, молиячи, бухгалтер ёки техника соҳасида — муҳандис, механик, энергетик ва ҳ.к.лар
Ихтисос — инсоннинг ҳосил қилган билимлар ва амалий кўникмалари мажмуи. Ихтисос кишига ҳаётнинг моддий ва маъ­навий соҳасида муайян ишни бажариш имкониятини беради.
Малака — муайян мутахассислик ва ихтисослик бўйича мураккаб ишни бажариш учун зарур бўлган билим ва илм ҳам­да меҳнат кўникмасининг даражасидир. Кадрларнинг малака даражасини баҳолаш учун ўртача коэффициент ва ўртача тариф коэффициенти разряди белгиланади.
Янгидан-янги ишлаб чиқариш соҳалари вужудга келиши, фан ва техниканинг ривожи, иш, шу жумладан, бир технологик жараённинг бошқа жараёнга алмашиниши билан бошқарув, режалаштириш, ташкил этиш, такомиллашуви билан янги мутахассисликлар касб ва ихтисослар юзага келади, эскирганлари барҳам топади.
Кадрлар илмини ўрганиш назариясида «Кадрлар тузилма­си» деган тушунча мавжуд. Масалан, корхона ходимлари уму­мий сонини 100 фоиз деб олсак, ишчилар 75 фоизни, муҳандис-техник ходимлар 12 фоизни, хизматчилар 8 фоизни, бошқа хо­димлар эса 5 фоизни ташкил этиши мумкин. Бу мисолдан кўриниб турибдики, ходимлар категориялари, яъни уларнинг тар­кибий қисмлари ўртасидаги нисбат уларнинг тузилмасини, яъни структурасини ифодалайди.
Кадрлар таркиби ва структураси фақат корхоналарда эмас, балки тармоқларда ҳам бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бу тармоқнинг мураккаблилигига, корхона (фирма)нинг катта-кичиклигига, техникавий ва технологик жиҳатдан қуролланганлигига, ишчи-хизматчиларнинг билими ва илм даражасига, меҳнат кўникмасига, соҳанинг ҳамкорлик муносабатлари ривожланганлигига ва бошқа қатор хусусиятларга боғлиқ.



Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling