Рақамли иқтисодиёт


Сервис соҳаси корхоналарида ишловчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари


Download 468.33 Kb.
bet70/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Сервис соҳаси корхоналарида ишловчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари.

Жахон амалиётида иш ҳақини ҳисоб китоб қилиш учун тан олинган иш ҳақи шакли ва тизими яратилган.
Иш ҳақи қуйидаги икки шаклдан иборат:

    • вақтбой иш ҳақи;

    • ишбой иш ҳақи:

Иш ҳақи икки ҳил тизимда, яъни тарифли ва тарифсиз тизимда амал қилади.


Вақтдой иш ҳақи оддий вақтбой (соат, кун, хафта, ой) ва вақтбой – мукофатлитизимларга бўлинади.
Ишбой иш ҳақи эса оддий (бевосита) ишбой, ишбой-мукофатли, билвосита-ишбой, аккорд тизимларига бўлинади.
Юқоридагилар ҳаммаси таърифли тизимга киради.
Булардан ташқари тарифсиз тизим ҳам қўлланилади.
Иш ҳақи шакллари ва тизимларини қуйидаги чизмада ифода этамиз.
Иш ҳақини ташкиллаштириш хўжалик субъектларида қуйидаги элементлар (кўрсаткичлар)ни ишлаб чиқариш (шакллантириш, ҳисоблаш, тасдиқлаш) билан амалга оширилади:
биринчидан, меҳнатни нормаллаштириш;
иккинчидан, тариф тизимини аниқлаш;
учинчидан, иш ҳақини муқобил шакли ва тизимини танлаш;
тўртинчидан, иш ҳақи фондини шакллантириш;
бешинчидан, моддий рағбатлантириш турларини белгилаш.
Меҳнатни нормаллаштириш меҳнат сифатини ва умумий натижага индувидуал шахсларни ҳиссаисни аниқлаш воситаси сифатида хизмат қилади. Меҳнатни самарадорлигини ошириш ҳамда иш ҳақини оқилона белгилаш, уни ташкил қилиш учун илмий асосланган меҳнат нормаси ва нормативларини ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эга. Норма ва нормативлар орқали меҳнат ва иш ҳақи кўрсаткичларини чуқур тадқиқот қилиш, прогнозлаш ва режалаштириш осонлашди.
Бозор иқтисодиёти шароитида норма ва нормативлар меҳнатни одилона, адолатли ва ва ҳаққона баҳолашни таъминлайди. Бу эса ўз вақтида корхона, ташкилот ва бошқаларда жамоани жипслашишига, меҳнат унумдорлигини ва самарадорлигини оширишга олиб келади.
Савдода меҳнатни нормалаштириш орқали сотиб олувчиларга хизмат кўрсатиш (бир сотувчи бирон даврга нечта сотиб олувчига хизмат қилиш) мумкинлиги нормасини, сотувчилар, раҳбарлар, мутахасислар ва ёрдамчи ходимлар рационал сонини ва бошқа кўрсаткичларни аниқлаш мумкин.
Иш ҳақини ташкил қилишнинг асосини тариф тизими ташкил қилади.
Биз юқорида келтирганимиздек Ўзбекистон Республикасида ҳам иш ҳақи тизими тарифли ва тарифсиз иш ҳақи тизимларидан фарқланади.
Тариф тизими – нормативлар мажмуаси бўлиб, улар асосида иш ҳақини дифференциациялаш таъминланади. Иш ҳақини дифференциациялаш меҳнатни мураккаблиги, шарт шароити, табиий-климатик шароити, меҳнатни интенсивлиги уни тавсифини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Тариф тизимини қуйидаги норматив хужжатлардан таркиб топади:

    • тарифий-малакавий маълумотнома. Ушбу маълумотнома норматив хужжат ҳисобланиб, ишчи ва ишчига, чавозимга қўйиладиган талабларни малакавий таснифини белгилайди. Унда ишчига ёки ишни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникмалар ва ҳар хил профессия, малакага таълуқли ишлар туркуми тарифланади;

    • тарифий – малакавий маълумотнома ишчилар малакаси даражасини ва тариф разрядини белгилайди;

    • тариф ставкаси, иш вақтини ўлчов бирлигига тўланадиган иш ҳақи миқдорини пулдаги ифодаси.

Ишчиларга иш ҳақи тўлашда иш вақти ўлчов бирлигида (соат, кун, ой) ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат) учун тўланадиган иш ҳақи миқдори белгиланади. Рахбарлар, мутахасислар, хизматчилар, ёрдамчи хизматчилар ва айрим нормалаштириш мумкин бўлмаган ишларни бажарувчилар учун тариф ставкада лавозим орқали белгиланади;


  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling