Рақамли иқтисодиёт


Сервис корхоналарида инвестицион стратегия


Download 468.33 Kb.
bet78/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Сервис корхоналарида инвестицион стратегия.

Деярли барча фаолият кўрсатувчи корхоналар давлатга тегишли бўлган собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитларида инвестицияларнинг асосий манбаи давлат (бюджет) маблағларидан ташкил топар эди. Гарчи ўша шароитларда ҳам жамғарма фондлар - асосий инвестицион манбалар корхоналар фойдаси (даромади) ҳисобига амалга оширилган бўлсада, корхоналарнинг маблағларни қаердан олиш ва қаерга жойлаштириш тўғрисида “боши” оғримас эди. Қўшимча манба сифатида корхоналарнинг амортизация фонди хизмат қиларди.
Мазкур тушунчалар (жамғарма фонди, амортизация фонди, фойда) ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган бўлиб, инвестицияларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Масалан, давлат корхоналари учун асосий инвестиция манбаи қуйидагилар: фойда, амортизация фонди ва бюджет маблағлари, қўшма корхоналар учун - фойда, амортизация фонди ва кредит ресурслари.
Режалаштириш ва бошқарув тизимида шунингдек, инвестиция манбаларини аниқлашнинг ички ва ташқи турларидан ҳам фойдаланилади.
Инвестицияларнинг ички манабалари қуйидагилар:

  • ишлаб турган асосий капиталга ҳисобланувчи амортизация ажратмалари натижасида шаклланувчи, корхонанинг ўз молиявий воситалари;

  • фойданинг инвестиция эҳтиёжларига ажратилувчи қисми;

  • суғурта компаниялари ва муассасалари томонидан табиий офат ва бошқа ҳодисаларда тўланувчи маблағлар;

  • корхонанинг акциялар чиқариши ва сотиши натижасида олинувчи маблағлар;

  • юқори турувчи ва бошқа органлар томонидан қайтариб бермаслик асосида ажратилувчи маблағлар;

  • хайрия ва шу каби бошқа маблағлар.

Инвестицияларнинг ташқи манбалари қуйидагилар:

  • марказий ва маҳаллий бюджетдан, тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи турли хил фондлар томонидан ажратилувчи қайтариб бермаслик асосидаги маблағлар;

  • корхоналар Низом жамғармасида молиявий ёки бошқа моддий ва номоддий иштирок шаклида, шунингдек, халқаро молия институтлари ва алоҳида шахсларнинг тўғридан-тўғри қўйилмалари шаклида киритилувчи хорижий инвестициялар;

  • давлат ва турли хил фондлар томонидан қайтариб бериш шарти билан берилувчи кредитлар, жумладан имтиёзли кредитлар.

Корхоналарнинг мустақил хўжалик фаолияти шароитларида ички маблағлар таркибида амортизация ажратмалари асосий ўринни эгаллайди. Унинг корхона инвестицион ресурсларидаги улуши 50% ва ундан кўпроқни ташкил этади.
Инвестицион мақсадларга йўналтирилувчи маблағлар танқислиги шароитида лизинг инвестицион фаолиятни фаоллаштирувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling