Рақамли иқтисодиёт


Назорат ва мухокама учун саволлар


Download 468.33 Kb.
bet76/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Назорат ва мухокама учун саволлар
1.Давлатнинг кадрлар сиёсати: мохияти, аҳамияти ва мазмуни.
2.Сервис соҳаси ва кадрлар. Уларни гуруҳларга бўлиш.
3.Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларни тар­биялаш.
4.Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.
5.Кадрлар сонини башорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш муаммолари.
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz

  5. www.ziyonet.uz


Мавзу 10. Сервис соҳаси фан-техника тараққиёти ва инвестиция жараёнларини амалга ошириш
Бугунги кунда ҳар бир соҳага инвестицияларни жалб қилишга эътибор катта бўлиб, сервис соҳасини ривожлантиришда инвестициялардан фойдаланиш, айниқса чет эл инвестицияларини республикамиз корхоналарига жалб қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
10.1. Инвестициялар ва уларнинг сервис корхоналаридаги ўрни
Инвестициялар нафақат корхоналар, балки мамлакат миқёсида ҳам катта аҳамиятга эгадир. Корхоналар мамлакат иқтисодий механизмининг бир қисмидир, уларга жалб қилинган инвестициялар уларнинг ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида давлат механизмининг маълум бир қисмини модернизациялашга, ривожлантиришга хизмат қилади.
Режа:

    1. Инвестиция тушунчаси ва таснифи. Инвестицияларнинг сервис корхоналари ва ташкилотларини ривожлантиришдаги ўрни.

    2. Сервис корхоналарида инвестицион стратегия.



  1. Инвестиция тушунчаси ва таснифи. Инвестицияларнинг сервис корхоналари ва ташкилотларини ривожлантиришдаги ўрни.

Корхоналар хўжалик юритиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири ишлаб чиқариш ва иқтисодий салоҳиятни ривожлантириш ва сақлаб қолишдир. Корхоналарнинг бу йўналишдаги фаолияти инвестицион фаолият деб аталади ҳамда “Инвестицион фаолият тўғрисида” ги Қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.


Инвестициялар  корхоналар ва халқ хўжалиги миқёсида янги ишлаб чиқариш корхоналари яратиш ёки мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, илғор техника ва технологияларни ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда (даромад) олишни кўпайтириш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилишидир. Инвестициялар ижтимоий ишлаб чиқариш тузилмасини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги номутаносибликларини бартараф қилиш ва истеъмол бозорини таъминлашда алоҳида эътиборга эга.
Инвестицияларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш, мамлакат ва хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион сиёсати асосида амалга оширилади. Бу сиёсат биринчидан, капитал қўйилмаларнинг устивор йўналишларини, иккинчидан, ишлаб чиқариш кучларини тўғри жойлаштириш ва ривожлантириш, учинчидан, фан-техник тараққиёти ва бутун иқтисодиётнинг ривожланишини белгилаб беради. Инвестицияларнинг “хўжайини” сифатида корхоналарнинг ўзидан ташқари, давлатни, маҳаллий ҳокимият идоралари ва хусусий тадбиркорларни кўрсатиш мумкин.
Кўпинча инвестиция деганда капитал қўйилмалар кўзда тутилади, бу нарса инвестициялар табиатини инкор қилмайди ва уларнинг моҳиятини нотўғри акс эттирмайди. Инвестициялар, бозор иқтисодиётидаги бошқа, жумладан, бизнес, рақобатчилик, ишбилармонлик тушунчалари каби, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтилаётган бугунги кунларда хўжалик юритиш назарияси ва амалиётида ўз ўрнини топмоқда. Шу билан бирга, “капитал қўйилмалар” атамасининг ўз изоҳлари ҳам мавжуд.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling