Рақамли иқтисодиёт


‑жадвал Ўзбекистон Республикасининг социал-иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар68


Download 468.33 Kb.
bet82/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

1.1‑жадвал
Ўзбекистон Республикасининг социал-иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар68



т/р



Кўрсаткичлар

Йиллар

2017 йилда 2015 йилга нисбатан ўзгариш, фоизда

2015

2016

2017

1

Доимий аҳоли сони
(йил охирига), минг киши

31575,3

32 120,5

32 656,7

103,4

2

Иқтисодиётда бандларнинг
ўртача йиллик сони,минг киши

13058,3

13 298,4

13 520,3

103,5

3

шужумладан
нодавлат секторида

10717,0

10 968,0

11 182,0

104,3

4

Декабр ойида ўртача ойлик
номинал ҳисобланган иш ҳақи, минг сўм69

1549,6

1 752,2

1 983,3

128,0

5

Аҳоли жон бошига умумий
даромадлар, минг сўм

3930,4

4 762,5 5

5 649,6

143,7

6

Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчи шахслар сони (йил охирига), минг киши

3203,9

3 324,2 3

3 488,9

108,9

7

Декабр ойида тайинланган
ўртача ойлик пенсия миқдори,
минг сўм

438,2

494,2

556,8

127,1

8

Ялпи ички маҳсулот:
















‑жами, млрд. сўм

171808,3

199993,4

254043,1

147,9




‑аҳоли жон бошига, минг сўм

5489,3

6 279,6

7 843,9

142,9

бандларнинг ўртача йиллик сонининг ўсиши доимий аҳоли сонининг ўсишига нисбатан 0,1 пунктга, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 28,0 фоизга, аҳоли жон бошига умумий даромадлар 43,7 фоизга, ўртача ойлик пенсия миқдори 27,1 фоизга, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 42,9 фоизга юқори бўлган. Бундай натижаларга эришишда, табиийки, мамлакат иқтисодиётига киритилаётган инвестицияларнинг роли катта.


Инвестицияларнинг ҳажми ва ўсиш суръатлари бир қанча омилларга боғлиқ:

  • инвестициялар ҳажми аҳоли даромадининг миқдори ҳамда олинган даромадни истеъмол ва жамғармага тақсимланишига боғлиқ (аҳолининг ўртача даромади паст бўлган пайтда унинг асосий қисми истеъмолга сарфланади ва аксинча аҳоли даромадининг ўсиб бориши, унинг жамғарма қилишга ажратиладиган қисмини кўпайтиради).

  • инвестициялар ҳажмига банк кредитининг фоиз ставкаси ҳам ўз таъсирини ўтказади. Чунки, инвестициялаш жараёнида банк кредитидан ҳам фойдаланилади. Инвестор оладиган соф фойда меъёри кредитнинг фоиз ставкасидан юқори бўлган тақдирда, инвестиция унинг учун даромадлиҳисобланади;

  • инвестициялар ҳажмига инфляция даражаси ҳам таъсир қилади (инфляция қанчалик юқори бўлса, инвесторнинг келажакдаги фойдаси шунчалик қадрсизланади ва инвестицияларнинг рағбатлантирувчи омиллари қисқариб боради).

Мамлакатимиз иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар таркибидаги ўзгаришларга танқидий назар билан қаралганда, мавжуд имкониятлардан ва салоҳиятдан унумли фойдаланилмаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.
1.2‑жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ўрганилаётган даврда жами инвестициялар таркибида республика бюджети, банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари, чет эл инвестициялари ва кредитлари ҳамда давлат мақсадли жамғармалари, тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling