Рақамли иқтисодиёт


т/р Кредит ташкилотлари ва банклар


Download 468.33 Kb.
bet85/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

т/р

Кредит ташкилотлари ва банклар

01.03.2018 йил



01.03.2019йил



Ўзгариш, фоизда

1

Марказий банк томонидан рўйхатга олинган кредит ташкилотлари

104

121

116,3




Шу жумладан:













‑тижорат банклари, шундан:

28

29

103,6




Давлат улуши мавжуд банклар

11

13

118,2




Бошқа банклар

17

16

94,1




‑нобанк кредит ташкилотлари шундан75

76

92

121,1




Микрокредит ташкилотлари

30

37

123,3




Ломбардлар

46

55

119,6

2

Тижорат банклари филиаллари, жами76

864

870

100,7




шундан: Халқ банки

197

196

99,4

3

Мини‑банклар

996

1142

114,7

муассасалари тармоғининг кенгайиб бораётгани банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг кучайиши ҳамда банк хизмат турлари сифати ва кўламининг


ошиб боришига имкон берди.
Мамлакат иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланган қимматли қоғозлар ва лизинг хизматлари бозори мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Ривожланган мамлакатларда қимматли қоғозлар бозори иқтисодий фаолликни акс эттирувчи муҳиминдиқаторлардан бири саналади. Бунда энг аҳамиятли жиҳат қимматли қоғозлар бозори ёрдамида жамғармаларни инвестицияларга айлантириш имконияти вужудга келади.
Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг муҳим жиҳати ‒ инвестиция жараёнида йирик трансмиллий компанияларнинг фаол иштироки, молия бозорининг юқори ривожланганлиги, хусусан, қимматли қоғозлар муомаласининг кенг тарқалганлиги, турли жамғармаларнинг инвестиция фаолиятига жалб қилиш механизмининг юқори даражада таркиб топганлиги билан ажралиб туради.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида қимматли қоғозлар бозорининг ролини ошириш иқтисодий ривожланишнинг муҳим йўналишларидан бўлиб ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида инвестицияларни фаол жалб қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқтисодий муносабатларни жадаллаштириш, нофаол жамғармаларни муомалага киритиш ва энг муҳими, иқтисодий ўсишни таъминлашда таъсирчан аҳамиятга эга.
Қимматли қоғозлар бозорининг инвестиция жараёнидаги иштирокини кенгайтириш бозорнинг рақобатбардошлиги, ишончлилиги, барқарорлиги, даромадлилиги каби омиллар билан белгиланади.
“Бугунги кунда мамлакатимизда 603 та акциядорлик жамияти фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 486 тасида давлат улуши 52 триллион сўмни ташкил этмоқда.
Ёқилғи-энергетика, нефть-газ, кимё, транспорт ва банк соҳаларида давлат иштироки юқори даражада сақланиб қолаётгани уларни бозор механизмлари асосида ривожлантириш, инвестициялар жалб этишга тўсқинлик қилмоқда.
Давлат активлари тартибсиз бошқарилаётгани ҳам самарадорликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, ҳозирги вақтда 972 та давлат корхонаси активларининг атиги 21 фоизи Давлат рақобат қўмитаси томонидан, қолган 79 фоизи вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан бошқарилмоқда.
Бундай ёндашув сўнгги 27 йил давомида давлат корхоналарини қандай аҳволга олиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Авиасозлик саноати каби бутун бир соҳа йўқ бўлиб кетди”77
Кимматли когозлар чикариш, инвестицияларни молиялаштиришда марказлашган маблағлар ва банк кредитлари ҳиссасининг пасайишига олиб келади.
Қимматли қоғозлар ва кредит бозори пул маблағларига эҳтиёжи бўлган корхоналарга пул маблағларини тақсимлаб корхоналарнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштиради.
Корхоналар инвестицион фаолиятга (акциядан ташқари) облигацияларни чикариш йўли билан ҳам маблағларни жалб этишади. Облигацияларни чиқариш ва уларни жойлаштириш бир мунча қисқа вақт ичида корхоналарга зарур маблағларни тўплаш имконини беради.
Облигациялар бўйича операциялар акцияларникига нисбатан камроқ хавф-хатарга эга. Шу сабабдан облигацияларга тўланадиган фоиз акциялар бўйича тўланадиган дивидендга нисбатан пастроқ бўлади. Корхоналар учун облигация чикаришга нисбатан, акция чикариш қўлайроқ ҳисобланади. Чунки, олинадиган соф фойда миқдорига қараб, акциялар бўйича тўланадиган дивиденд миқдорини ўзгартириши мумкин, облигациялар бўйича тўланадиган фоиз катьий белгиланган бўлади.
Республикада биржа бозори сифатида “Тошкент” республика фонд биржаси ва банклараро савдо тизимлари фаолият кўрсатмоқда.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling