Рақамли иқтисодиёт


-жадвал Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижийинвестициялар иштирокидаги корхоналар81


Download 468.33 Kb.
bet88/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

2.5-жадвал
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижийинвестициялар иштирокидаги корхоналар81
(дона)

Ҳудудлар



1 январь 2018 йил ҳолатига

1 январь 2019 йил ҳолатига

Республика бўйича

5517

7560

Шу жумладан:







Самарқанд вилояти

280

396

2.5-жадвал маълумотлари далолат берадики, республикада 2019 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 7560 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2043 тага ёки 37,0 фоизга ўсган. Самарқанд вилоятида эса фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони, урганилаётган даврда, 116 тага ёки 1,4 баробарга ортган.


Давлат статистика қўмитаси тарқатган маълумотларга кўра, ушбу корхоналарнинг асосий қисми Россия Федерацияси, Туркия Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳиссаларига тўғри келади.
Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 4006 таси қўшма, 3554 таси эса хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келади. 
Биргина 2018 йилда хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 2385 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1522 тага кўпайган.
Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрадиган бўлсак, асосан 728 таси саноат, 654 таси савдо, 229 таси қурилиш, 190 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ва 297 таси бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади82
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ташкил этишда муҳим омиллардан бири ‒ бу мамлакатда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг мавжудлигидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, энг аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга, янги рақобатдош ишлаб чиқаришлар ташкил этишга, уларнинг муҳандислик коммуникациялари ва зарур инфратузилма билан таъминланган алоҳида ҳудудларда тўпланишини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, бу мазкур соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилганидан далолатдир.
Соҳада ҳали айрим муаммолар:электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва канализация тизими билан тўлиқ таъминланмаганлиги, шунингдек,айрим туманларда кичик саноат зоналарини ташкил этишда ишлаб чиқариш корхоналарининг бир-бирига ва аҳоли яшаш жойларига нисбатан белгиланган санитария талабларига жавоб бермаслиги каби ҳолатлар мавжуд.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар белгиланган. Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги 3607-сон "Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан вилоятининг шаҳар ва туманларидаги 16 та бўш турган объектлар негизида 14 та кичик саноат зонаси ташкил этилди.
Кичик саноат зоналарида тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари ва ишлаб чиқариш имкониятларини амалиётга татбиқ этишлари учун барча шароит яратилган.
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши баёни қабул қилинган кундан эътиборан, кичик саноат зонаси иштирокчилари икки йил муддатга юридик шахсларга солинадиган мол-мулк солиғи ва фойда солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловидан озод қилинади.
Солиқ имтиёзлари кичик саноат зонаси иштирокчилари томонидан энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан тақдим этилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга чиқарилса, имтиёзлар муддати узайтириб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Каттақўрғон шаҳрида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хужалиги, хизмат курсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга оид 4 та инвестиция лойихаси киритилган83.
Каттақўрғон шаҳар иқтисодиётини кўтариш, аҳолини доимий иш билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш суръатини ошириш мақсадида маҳаллий корхона ва ташкилотларда олиб борилган тушунтириш ишлар натижасида бир қатор корхоналарга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ишлаб чиқариш ускуналари шаклида) олиб кирилди. Уларнинг айримлари 4.3.6‑жадвалда келтирилди.
2018 йилнинг март ойида “Каттақўрғон Ёғ-мой” акциядорлик жамиятига Хитой давлатидан руйхатдан ўтган “Quinco(Fujian) Machinery Industrial Co.Ltd” (маъсулияти чекланган жамият) хорижий ҳамкори томонидан ишлаб чиқариш соҳаси буйича 150,0 минг АҚШ доллари миқдорида 5 литрлик ПЭТ идишларда ёғ махсулотларини қадоқлаш асбоб-ускунаси киритилди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширди.
Шунингдек, 2018 йилнинг апрел ойида жами киймати 1 221,0 минг АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритилди. Жумладан:

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling